Apple'га тақлид қилаётган Samsung катта хатога йўл қўйиши мумкин

Apple'га тақлид қилаётган Samsung катта хатога йўл қўйиши мумкин

Янги Samsung Galaxy S9 флагман смартфонининг 890–935 доллардан сотилиши маълум қилинди. Афсуски, унинг 875 долларлик Galaxy S8 флагманига қараганда арзон бўлиши ҳақидаги хабарлар ўзини оқламайдиган кўринади.

Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ флагман смартфонларининг тақдимоти шу йилнинг 25 февралида — Испанияда ўтадиган MWC 2018 халқаро мобил анжуманида бўлишини расман эълон қилган.

Гаджетлар Qualcomm Snapdragon 845 ёки фирманинг Samsung Exynos 9 чипига эга бўлади. Уларнинг ҳар иккаласи 8 ядроли ва тенг салоҳиятли.

Galaxy S9 модели 5,8-дюймли Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли) экран, 12 мегапикселли, Dual Pixel технологиясига эга бош камера, 4 Гбайт оператив хотира, 64 Гбайт сиғимли ва UFS 2.1 стандартли флеш-модул, ток сиғими 3000 мА·соат аккумуляторга эга бўлган.

Galaxy S9+ аппарати 6,2 дюймли, Quad HD+ сиғимли дисплеем, 12 мегапикселли қўш сенсорли бош камера (f/2,4 — f/1,5) ва 6 Гбайт тезкор, 128 Гбайт доимий хотирага, 3500 мА·соат сиғимли батареяга эга бўлади.

Телефон аппаратларининг қолган жиҳатлари бир хил: 8 мегапикселли олд камера, стереодинамиклар, Wi-Fi 802.11ac (2,4/5 ГГц) ҳамда Bluetooth 5 LE адаптерлари, microSD бўлмачаси, GPS/ГЛОНАСС модуллари, USB 3.1 порти, NFC ва MST модуллари. Смартфонлар корпуси чанг ва сувдан ҳимояланган.

Эслатиб ўтамиз, Apple ҳам 2017 йилда деярли 1000 АҚШ доллари турадиган iPhone X флагманини сотувга чиқариб, катта хатога йўл қўйди. Боиси, кеча компания қиммат айфон ишлаб чиқариш 2 баробарга қисқаришини маълум қилди.

Galaxy S9 модели Qualcomm Snapdragon 845 процессори билан ўзига хос. Бироқ, жорий йилда бу чипга эга кўплаб флагманлар, жумладан ҳамёнбоп ишлаб чиқарувчиларнинг телефонлари ҳам сотувга чиқарилади. Мисол учун, яқинда тарқалган хабарга кўра, Хитойнинг Xiaomi корпорацияси илғор Mi7 флагманига 3000 юандан кам бўлмаган қиймат белгиламоқчи. Бу эса тахминан 475 АҚШ долларига тўғри келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!