Samsung АҚШда Galaxy Note7 смартфонларини расман қайтариб олишни бошлади

Samsung АҚШда Galaxy Note7 смартфонларини расман қайтариб олишни бошлади

Samsung Electronics ва АҚШнинг истеъмол маҳсулотлари бўйича комиссияси Galaxy Note7 смартфонларини расман қайтариб олиниши ҳақидаги хабарни эълон қилди.

АҚШнинг истеъмол маҳсулотлари бўйича комиссияси вакилининг берган маълумотига кўра, 15 сентябргача мамлакат ҳудудида сотилган қарийб 1 миллионга яқин ушбу моделдаги смартфонлар чақириб олинади. Бунда телефоннинг ранги ва аппарат версияси аҳамиятга эга эмас.

АҚШда ҳозиргача сотилган 1 млн дона Galaxy Note7 смартфонлари ичидан батарея қизиб кетиши юзасидан 92 та ҳолат қайд этилган. Ушбу 92 та ҳолатнинг 26 тасида батареянинг ёниб кетиши, 55 тасида эса смартфон ёниши сабабли мол-мулкка зарар етиши рўйхатга олинган (масалан, гараждаги машинанинг ёниб кетиши каби). Эслатиб ўтамиз, ушбу 92 смартфон ёниш ҳолати фақатгина АҚШ ҳудудида юз берган. Бошқа мамлакатларда ёнган смартфонлар бундан мустасно.

samsung-galaxy-note-7-aa-autom3otices-ryan-vergara-20-of-23-840x561

Жанубий Кореялик гигантнинг бундан бир нечта ҳафта аввал Galaxy Note7 смартфонларини чақириб олиш бўйича эълон қилган дастури кутилган натижани бермагач, АҚШ ҳукумати масалага аралашишга қарор қилган.

Қўшма дастур доирасида АҚШда ушбу моделни сотиб олган барча харидорлар телефонни янгисига алмаштириб олишлари мумкин. Шунингдек, харидорлар, агар исташса, телефонни янгисига алмаштирмасдан тўланган пулларини тўлиқ қайтариб олишлари ҳам мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.