Samsung букланувчи Galaxy X смартфонини чиқармоқчи!

Samsung букланувчи Galaxy X смартфонини чиқармоқчи!

Samsung компанияси букилувчан смартфонни сертификатлаш бўйича Корея радиотадқиқотлар агентлигига патент аризасини топширди. Бу хусусда TechRadar сайти хабар берган.

Samsung раҳбарларининг интервьюларидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳақиқий букланувчи дисплей ҳақидаги орзулар камида икки йилдан бери уларга тинчлик бермай келаётир. Бу ерда гап Galaxy S7 моделидаги каби қайрилма экран эмас, балки ҳақиқий букланиб-очиладиган дисплей ҳақида кетяпти.

Шу пайтгача компания томонидан олинган патентлар сони ҳам мазкур орзулар тез орада рўёбга чиқиши мумкинлигига ишора қилмоқда. Бу борада тарқалган гап-сўзларга кўра, бу ҳам Galaxy туркумига мансуб смартфон бўлади.

Патентдан олинган суратларга қараганда, букилувчан Galaxy X аллақачонлар урфдан чиққан «раскладушка»ларга ўхшаш бўлади. Фақат экран телефоннинг олд панели деярли буткул қоплаб туради ва букиш чизиғи дисплейнинг қоқ ўртасидан ўтади.

Хитойдаги инсайдерлар берган маълумотларга ишонсак, янгича смартфоннинг илк прототипларини Samsung шу йилнинг ўзидаёқ тайёрлайди. Агарда кореялик гигант шундай букланувчи дизайндаги «раскладушка»ни тақдим этса, бу билан у бир хилдаги – тўғри тўртбурчак шаклидаги смартфонларга қарши «уруш очган» бўлади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.