Samsung’дан яна бир кутилмаган «салкам флагман» – Galaxy A8 Plus (2018)нинг илк суратлари!

  •   DiMaX
  •  2437
  •  28.11.2017 13:41

Samsung’дан яна бир кутилмаган «салкам флагман» – Galaxy A8 Plus (2018)нинг илк суратлари!

Интернетда жанубий кореялик смартфонсознинг ҳали тақдим этилмаган тўлиқ экранли гаджети – Galaxy A7 (2018) қурилмасининг шаффоф ғилофдаги суратлари пайдо бўлди. Айрим маълумотларга кўра, бу модел Galaxy A8 Plus (2018) деб номланади, деб ёзади GizChina.

ЎҚИНГ: Samsung сайтида ромсиз Galaxy A7 (2018) «қўлга тушди»

Суратларга кўра, Samsung худди ҳозирги флагмани – Galaxy S8 девайсига ўхшаш ромсиз қурилма тайёрламоқда. Бу смартфондан «Уйга» механик тугмачаси олиб ташланган, бармоқ изи сканерини эса орқа панелга – камеранинг остига кўчиришган. Чайноқнинг ҳам ўрни ўзгарган – у энди ўнг томонда жойлашган.

Мазкур янги модел қандай номланишидан қатъи назар, унинг хусусиятлари ўрта нарх сегментига мансуб қурилмалардан юқорироқ. Гаджетнинг AMOLED-экрани диагоналига 5.7 дюйм ўлчамга эга, экраннинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, дисплей аниқлиги эса 2160×1080 пикселни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Кутилмаган Galaxy A8 (2018): унга ҳатто Galaxy S8 ва Note 8 эгалари ҳам ҳавас қилишлари тайин!

Ушбу қурилма Snapdragon 630 ёки Samsung’нинг Exynos 7885 процессори базасида ишлаши айтилмоқда. Хотира ҳажмига кўра Galaxy A8 Plus (2018) икки хил талқинда тақдим этилади: тезкор/доимий хотираси 4/32 гигабайтлик ҳамда 6/64 гигабайтлик версиялар.

Камера модулларининг сони масаласида жанубий кореялик сал зиқналик қилган – асосий ва олд камераларнинг иккаласи ҳам биттадан сенсорга эга. Бироқ уларнинг иккалови ҳам 16 мегапикселли бўлиши фойдаланувчиларни қувонтириши аниқ.

Бу девайсда Bluetooth 4.2 ҳамда NFC модуллари, шунингдек замонавий USB Type-C порти ҳам бўлади, демоқда манбалар. Унинг операцион тизими сифатида Android 7.1.1 талқини танланган.

ЎҚИНГ: Android 8.0 Oreo'га янгиланадиган Samsung смартфонлари битта рўйхатда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.