Samsung Galaxy A (2018) туркуми қўш камерали бўлади

  •   DiMaX
  •  2357
  •  04.07.2017 11:36

Samsung Galaxy A (2018) туркуми қўш камерали бўлади

Гап-сўзларга қараганда, навбатдаги флагмани – Galaxy Note 8 модели Samsung’нинг қўшалоқ объективли камерага эга илк қурилмаси бўлади. Аммо компания келажакда бу тенденцияни давом эттиришга қарор қилган кўринади, деб ёзади TAS.

Янги «сизиб чиққан» маълумотларга кўра, компаниянинг ҳатто ўрта нарх сегментига мансуб Galaxy A туркуми смартфонлари ҳам, Galaxy C туркумидаги қурилмалари ҳам иккитадан камерага эга бўлади.

Гарчи шу пайтгача Galaxy A (2018) сериясига оид смартфонлар ҳақида маълумотларга эга бўлмасак-да, Galaxy C 10 билан боғлиқ гап-сўзлар тарқаб улгурган. Ҳатто унинг видеосини ҳам сайтимизда эълон қилганмиз. Балки, айнан ушбу модель Galaxy Note 8’дан ҳам олдин тақдим этилар, деган тахминлар ҳам мавжуд.

Таъкидлаш керакки, агарда Samsung ўзининг Galaxy A ҳамда C туркумидаги девайсларини қўшалоқ камера билан чиқарса, бу борада ҳозирда илгарилаб бораётган ZTE, Xiaomi ва бошқа хитойлик ишлаб чиқарувчиларга муносиб жавоб бўлади. Кучли камералари ҳамиша Samsung смартфонларининг устун жиҳатларидан бири бўлиб келганини ҳисобга олсак, уларнинг қўшалоқ бўлиши компаниянинг бозорда ўз рақобатчиларини сиқиб қўйишига олиб келиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!