Samsung Galaxy’да “Предупреждение: сбой камеры" хатосини тўғрилаймиз

  •   Saroy
  •  964
  •  16.05.2018 13:52

Samsung Galaxy’да “Предупреждение: сбой камеры

Samsung смартфонларидан фойдаланувчиларнинг аксарияти энг кўп тарқалган муаммолардан бири – “Предупреждение: сбой камеры” хатосига дуч келишади. Қайта ёқиш ҳам ёрдам бермагандан кейин, Samsung Galaxy фойдаланувчилари бошқа, янада самаралироқ чорани қидиради. Қуйида, смартфон камераси фаолиятини тиклашнинг бир нечта усуллари ҳақида ҳикоя қилинади.

1–усул: Камера иловасини маълумотлардан тозаланг. Аппаратни завод параметрлари ҳолатига келтиришингиз мумкин, лекин фақат битта иловани ўчириб ташлаш анчайин осон ва тез кечади.

Смартфон ёки планшетингиз созлагичини очинг. “Приложения” бўлимига ўтинг, у ерда ўрнатилган дастурлар ва ўйинлар жойлашган, сўнгра  “Все” тўпламига ўтинг.  Рўйхатдан “Камера” иловасини топинг ва “Память” менюостидаги “Очистить данные” тугмасини босинг. Шундан кейин аппаратни қайта ёқиш керак ва хато бартараф этилдими текшириш керак.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси Note 8 олган илк суратларни эълон қилди

2–усул: Кэшни рекавери орқали  тозалаш.

Агар  биринчи усул ёрдам бермаган бўлса, ушбу усулни қўллаб кўринг. Бу усул кэш бўлимини барча ўрнатилган  иловалардаги хотирани тозалашни талаб этади. Телефонни ўчиринг, кейин бир вақтнинг ўзида “Громкость вверх”, “Питание” ва “Домой” тугмаларини босинг. Экранда қурилмангиз номи тушган ёзувнинг пайдо бўлишини кутинг ва пайдо бўлгандан кейингина тугмаларни қўйиб юборинг. Овоз чиқаргични бошқариш клавишидан фойдаланиб, “Wipe cache partition” сатрини ажратиб олинг, кейин ўчириш тугмасини босинг. Бир неча сониядан кейин “reboot system now” пунктини танлаб,  телефонингизни қайта ёқсангиз бўлади.

3–усул: Хавфсиз режим имкониятларидан фойдаланамиз.

Ҳар бир Android-гаджет хавфсиз режимга эга, у телефонни диагностика қила олади. Аппарат чекланган иловалар тўплами билан юкланади ва агар муаммони қандайдир ғалати кўринган дастур келтириб чиқараётган бўлса, мазкур режимда  “Предупреждение: сбой камеры" муаммоси ғойиб бўлиши керак. Бунинг барчаси оддий.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 7 фаблетини тақдим этди

Қурилмани ёқинг. Ўчириш тугмасини босинг ва экранда  “Samsung” логотипи пайдо бўлгандан кейин,  “Громкость вниз”   тугмасини аппаратингиз тўлиқ қўшилгунча босиб ушлаб туринг. Агар барча ҳаракатни тўғри бажарган бўлсангиз, у ҳолда чап томондаги пастки бурчакда “Безопасный режим” ёзуви пайдо бўлади.  Камерани қўшинг ва қарангчи у ишлаяптими. Агар ишлаётган бўлса, муаммо қайсидир иловада бўлади, масалан,  “Фонарик”. Кўп ҳолларда бундай усулларни камера имкониятларидан фойдаланилади ва у ҳар доим банд бўлади. Натижада у ёқилмайди. Сўнгра айбдорни топиш учун иловаларни битта-битталаб ўчиришингизга тўғри келади.

4–усул: Аппаратни бошланғич ҳолатга келтириш.

Юқоридаги усуллар ёрдам бермадими ва “Сбой камеры” огоҳлантириши ғойиб бўлмадими, унда қурилмангизни завод ҳолатига келтиринг. Шуни билингки, хотирадаги барча маълумотлар ўчиб кетади, шу боис маълумотларни сақлаб қўйиш керак, масалан компьютерда.