Samsung Galaxy J3 (2017) сотувга чиқарилди

Samsung Galaxy J3 (2017) сотувга чиқарилди

Samsung Galaxy J3 (2017) Корея коммуникациялар комиссиясининг гувоҳномасини олгач, унинг тез орада расман намойиш қилинишига шубҳа қолмади. Бироқ, Samsung уни тақдим қилмасдан туриб, сотувга чиқариб юборди. Америкалик йирик смартфон савдогарлари Galaxy J3 (2017) гаджетини 179,99 АҚШ долларидан сотишни бошлашди.

Гап ҳамёнбоп смартфон ҳақида кетаётганини ҳисобга олсак, ундан катта имкониятларни кутиш хато. Бироқ, ҳамёнбоп, деб унга нописандлик билан қараш ҳам — хато.

Galaxy J3 (2017) 5 дюймли сиғими HD, яъни 720 x 1280 пикселли бўлган Super AMOLED-дисплей, частота тезлиги 1,4 гигагерцгача бўлган 4 ядроли Samsung Exynos 7 Quad (7570) марказий процессори, Mali-T720 видео-картаси билан таъминланган. Exynos 7570 чипсети бугунга қадар Galaxy J5 Prime ҳамда Galaxy Xcover4’да жорий қилинган.

Samsung Galaxy J3 (2017)’нинг тезкор хотираси 1,5 гигабайтни ташкил қилади. Доимий ички хотира сиғими — 16 гигабайт. microSD бўлмачасига 256 гигабайтгача бўлган флешка қўйса бўлади. Девайс қадоқдаёқ Android 7.0 операцион тизимида тақдим этилмоқда. Бу — ажойиб! Энди Galaxy J3 (2017) дастурий таъминоти кўп экранли режимни қўллаб-қувватлайди. Яъни, бир вақтнинг ўзида экранни бир нечтага бўлиб, кўп иловалардан фойдаланиш мумкин.

Samsung Galaxy J3 (2017)’нинг батарея сиғими 2600 мА соат. Маълумотларга кўра, суҳбатлашиш режимида бу қувват унга 23 соатга етади. Смартфон акселерометр, гироскоп ва оралиқ-масофа сенсорлари ўрнатилган.

Девайс орқа панелида 5 мегапикселли бош камера модули мавжуд. Бу камерада Beauty Effect режими бўлиб, имкон қадар яхшироқ сурат олишга хизмат қилади. Шу билан бирга, смартфонда 2 мегапикселли селфи-камера ҳам бор.

Samsung Galaxy J3 (2017) сизга маъқул бўлдими?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!