Samsung Galaxy J7 эгалари учун Android'дан хушхабар!

Samsung Galaxy J7 эгалари учун Android'дан хушхабар!

Оригинал Galaxy J7 Samsung'нинг узоқ кутилган Android Nougat операцион тизимига янгилаш мумкин бўлган ҳозирча сўнгги смартфони бўлди. Агар сизда мазкур модел бўлса, ҳозироқ янги тизимни юклаб олинг.

Galaxy J7 (SM-J700T) эгалари ўз гаджетлари тизимини Android Nougat'нинг 7.1.1. талқинигача янгилаб олишлари мумкин. Шунингдек, янгиланиш жараёнида смартфондаги хавфсизлик тизими ҳам сўнгги имкониятларига эга бўлади.

Аввалги тизим билан таққослаганда, Android 7.0 Nougat огоҳлантиришлар билан боғлиқ — улар бутун экран кенглигини эгаллаб, дастурга кўра гуруҳланади. Бундан ташқари, янги операцион дастурда огоҳлантиришлар интерфаоллигини таъминлайдиган API, яъни қулайлаштирилган илова интерфейси жорий қилинган.

Шунингдек, тезкор созламалар менюси оптималлаштирилди — уларни огоҳлантиришлар билан бирга очиш мумкин бўлади.

Android 7.0 да икки дастурни бир вақтнинг ўзида ишлатиш имконияти мавжуд. Функцияни фаоллаштириш учун кўп вазифалилик тугмасини ушлаб туриш талаб этилади. Шунда экран 2 қисмга бўлинади.

Doze 2.0 қувватни тежаш технологияси илк бор Android 6.0 да тақдим этилган эди. Операцион дастур смартфон қачон ишлатилаётганини ва қачон ишлатилмаётганини фарқлаб, иккинчи ҳолатда ускунани кутиш режимига ўтказади. Экспертларнинг фикрича, иккинчи Doze аккумулятор ҳаётини 15–20 фоизга узайтиради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.