Samsung Galaxy J7 Pro: камерасида олинган илк суратлар

Samsung Galaxy J7 Pro: камерасида олинган илк суратлар

Шу йилнинг 14 июнида Samsung компанияси «Galaxy J» туркумига кирувчи Galaxy J7 Pro смартфонини тақдим қилган эди. Ўрта нархли телефон аппаратининг камера имкониятлари таассуротли.

Унинг 13 мегапикселли бош камера сенсори учун кенглиги f/1.7 бўлган оптик линза танланган. Яъни, бу — айни пайтда мобил сурат технологиясидаги энг яхши линза стандарти. Бу турдаги апертура одатда флагман смартфонларда татбиқ қилинади. Диафрагма ўлчами суратнинг ёрқин ва орқа фоннинг аниқ-тини бўлишида муҳим рол ўйнайди.

Samsung Galaxy J7 Pro’нинг селфи-камераси ҳам диққатга сазовор: f/1.9 ўлчамидаги 13 мегапикселли сенсор! Қолаверса, бу камеранинг ҳам экраннинг LED фоточақноғи билан таъминлангани қоронғу шароитда ҳам яхши сурат олиш имконини беради.

Хоҳлаган смартфоннинг бош камерасига унинг ёруғлик паст шароитда олган суратларига қараб баҳо бериш мумкин. Қуйидаги, ушбу смартфонда ёруғлик паст шароитда, кечки пайтда олинган суратларга ўзингиз баҳо беринг.

Auto mode

HDR mode

HDR mode More details with HDR in this scene

Auto mode again

HDR mode, better dynamic range in this scene

Auto mode again

Бош камера олган суратларга қараб айтиш мумкинки, Galaxy J7 Pro иқтидорли камерафон бўлишга даъво қилади. Жумладан, суратдаги деталлар, динамик диапазон ва аниқлик юқори. Ҳарқалай, Samsung’нинг $330 АҚШ доллари турадиган ўрта даражали смартфони учун юқори натижа.

Энди Samsung Galaxy J7 Pro’нинг селфи-камерасини ишга солиб кўрамиз.

Умуман олганда, олд камера ҳам сифатли сратлари билан ўз фойдаланувчисини хурсанд қилади. Селфилар деталга бой ва рангларга тўйинган. Экраннинг фоточақноқ вазифасини бажариши айни муддао. Натижада, тунда ҳам табиий селфилар олиш имкони мавжуд.

Samsung Galaxy J7 Pro 5.5 дюймли ва Super AMOLED матрицали, full-HD (1080×1920 пикселли) экран, 8 ядроли ва 1,6 ГГц частота тезлигига эга Exynos 7870 процессори ҳамда 3 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилган. Унинг доимий хотираси 64ГБ маълумотни сиғдира олади. 7.9 миллиметрли ғоятда юпқа корпусдан 2 та SIM-карта учун бўлмача, USB Type-C универсал порти, аудио туйнук, карнай ва 3600 мА соатли аккумулятор жой олган.

Ўзига хос жиҳати шундаки, янги смартфонлардаги Social Camera иловаси суратларни тезкор таҳрир қилиш, илованинг ўзидан ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда улашиш, шунингдек камерадаги суратларнинг ўзида алоқа рўйхатидаги танишларини белгилаб қўйиш, суратларга ҳаракатдаги стикерларни бириктириш каби ижтимоий функцияларга эга.

Батафсил ўқинг: Samsung Galaxy J7 Pro: куннинг инновацион «кашфиёти»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!