Samsung: "Note 8 олган илк суратлар галереясини томоша қилинг"

Samsung:

Ўтаётган ҳафтада Samsung компанияси тақдим қилган 8-авлод Galaxy Note гаджети нафақат 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги ва ромдан холи Quad HD+ сиғимли экрани, шу билан бирга, қўш объективли бош камераси билан ҳам диққатга сазовор.

Айтиш жоизки, Galaxy Note 8 компаниянинг илк қўш сенсорлари бош камерага эга бўлган смартфони. Унга 2 та 12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган.  

f/1.7 ҳажмли ёруғлик линзаларига эга сенсорлар, шунингдек Dual Pixel, оптик барқарорлаштириш технологиялари билан ҳам таъминланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида сурат олиши ҳам мумкин.

Galaxy Note 8 селфи-камераси учун 8 МП сиғимли, диафрагмаси f/1.7 бўлган, автофокус функциясига эга модул танланган.

Galaxy Note 8 камерасининг яна бир аҳамиятли жиҳати бор -- ундаги бош камерадан ўрин олган ҳар иккала сенсор ҳам суратни оптик барқарорлаштириш тизимига эга бўлган. Жаҳондаги бирор бир қўш объективли флагман бугунгача мазкур технологияга эга бўлмаган.

Қуйида Samsung'нинг кенжа флагманида олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Экшн" -- ҳаракат чоғида олинган суратлар

Ёруғлик паст шароитда олинган суратлар

Табиат қўйнида 

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 8 сентябр ойи ўрталарида жаҳон бозорига "қора бриллиант", "сариқ топаз" (ялтироқ қимматбаҳо тош), "мовий сапфир" рангли корпусларда 1,185 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилади.




Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.