Samsung Galaxy Note 8: янада арзон технологик Android

Samsung Galaxy Note 8: янада арзон технологик Android

2017 йилда тақдим қилинган Samsung Galaxy Note 8 диагонали 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги, Super AMOLED матрицали  Quad HD+ (2960 x 1440 белги) пиксел сиғимли экранга эга бўлган. 

23 август куни бўлиб ўтган тақдимот аввалида Note смартфонлари тарихига оид бир нечта слайд намойиш қилинди. Улар орасида Galaxy Note 7'нинг йўқлиги барчанинг эътиборини тортди. Эҳтимол. компания унга бахтсизлик келтирган фаблетни эсга олгиси йўқдир. Балки, уни аллақачон унутишгандир.

Ҳа! Чиндан ҳам Galaxy Note 7 билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ортидан содир бўлган омадсизликлардан сўнг Samsung чинакам имтиҳон қаршисида эди. Galaxy Note 8 унинг учун том маънода "ҳаёт-мамот масаласи" эди.

Galaxy Note 8 қўш объективли бош камераси билан ҳам диққатга сазовор. Аксарият экспертларнинг фикрича, Note 8'нинг оригинал жиҳатлари фақатгина Samsung учунгина янгилик эди.

Мисол учун, қўш объективли камера ҳозир айфонда ҳам бор.
Сурат ён томонларини ғира-шира эффекти билан олиш ҳам аллақачон ҳамёнбоп смартфонларда ҳам ўрнатилган.
Экранни блокировкадан чиқармай туриб қайд қолдириш – буни ўзига хос ғоя дейиш мумкин.  


Тан олиш керак, Note 8 – бу бирмунча қайта ишланган ва стилусга эга бўлган S8+. Бу смартфонлар ўртасидаги фарқ – вақт, яъни 5 ой холос! Бу дегани Samsung ярим йил ичида қўш камерани қўшиш ва қаламчани ютишга қодир каттароқ корпус яратиш каби "майда" ишлар билан банд бўлган.  

Техник жиҳатлар:
Операцион тизим: Android 7.1.1;
Дисплей: 6.3 дюйм, 1440x2960 пикселли, SuperAMOLED, 521 ppi, Always On Display, HDR10, ёруғлик ва рангга мослашадиган, 1200 нит экран;
Чипсет: Exynos 8895, 8 ядро (4 ядро 2.35 ГГц, 4 ядро 1.9 ГГц), 64 бит, 10 нм, айрим бозорларда Snapdragon 835;
Тезкор ва доимий хотира: 6 ГБ (LPDDR4), 64 ГБ (UFS 2.1, гибрид бўлмачага 256 ГБ.гача қўшимча хотира картаси қўйиш мумкин;
Сим-карта: 2 та nanoSIM;
Аккумулятор: Li-Ion 3300 мА соат, симсиз WPC/PMA қувват технологияси, тезкор қувватлаш - 65 минутда 100 фоиз;
Олд камера: 8 мегапикселли, автофокус, f/1.7, 1/3.6;
Бош камера: қўш - 12 мегапикселли икки модул. Бош модул f/1.7, оптик барқарорлаштириш, светодиодли фоточақноқ, 4К видео олади, multiframe, PDAF, 1/2.55”, иккинчи модул - телефото f/2.4, оптик барқарорлаштириш, оптик яқинлаштириш - х2, 1/3.6;
Модуллар: NFC, MST, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2.4/5GHz), VHT80 MU-MIMO, 1024QAM , Bluetooth® v 5.0 (LE up to 2Mbps), ANT+, USB Type-C, GPS, ГЛОНАСС, Galileo;
Бармоқ изи сканери: орқа панелда;
Кўз ва қиёфа сканери: олд панелда;
Сенсорлар: акселерометр, барометр, гироскоп, геомагнит датчик, Холл сенсори, юрак уриши датчиги, оралиқ-масофа датчиги, RGB ёритиш датчиги, қон-босими датчиги;
Мос влоқа тармоқлари: LTE cat.16 (операторга боғлиқ), LTE FDD band B1(2100), B2(1900), B3(1800), B4(AWS), B5(850), B7(2600), B8(900), B12(700), B13(700), B17(700), B18(800), B19(800), B20(800), B25(1900), B26(850), B28(700), B32(1500), B66(AWS-3); TDD LTE band B38(2600), B39(1900), B40(2300), B41(2500); TD-SCDMA band B34(2010), B39(1880);
Сувдан ҳимоя: IP68;
S Pen: фойдаланувчи ёзувини тушунади ва шрифтга айлантиради, сурат чизиб, қайдлар қолдириш мумкин.

Ўлчамлари: 162.5x74.8x8.6 мм, вазни – 195 грамм.

Қуйида Galaxy Note 8 фаблетини батафсил кўриб чиқамиз.

Фаблет туркуми ва ўрни хусусида
Note туркумига кирувчи фаблетлар одатда у қадар ҳам кўп сотилмайди. Бунинг сабаби қуйидагича: смартфон учта гуруҳга мўлжалланган. Булар – йирик флагман шайдолари, бизнес вакиллари ҳамда смартфонда чизишни хуш крувчилар учун. Девайсни замонавий электрон блокнот дейиш мумкин. S Pen ёрдамида унга сурат солиш мумкин. Бу ручка учун корпусда махсус жой қолдирилган.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шуки, смартфон бозорида Note туркуми билан тўғридан-тўғри рақобат қила оладиган смартфонлар ҳеч қачон бўлмаган. Дастурий таъминот, платформаси, дизайн ва салобати билан бу фаблетлар доимо олдинда бўлади.

Рақиб ишлаб чиқаришга уста ҳаваскор компаниялар ҳам кўп. Бироқ стилусли смартфон яратишнинг ўзи кифоя қилмайди. Одамлар аввало илғор функция ҳамда сифатли фаолият учун пул тўлайдилар.

Note 8 учун муносиб рақиб iPhone 7 Plus флагмани экани кўп айтилади.

Note 8 харидорлари учун – бу смартфон кейинги бир неча йиллар мобайнида яқин ёрдамчи.

Қадоқда нима бор?

Смартфон;

Қувватлаш қурилмаси (тезкор қувватлаш);

USB Type C кабели;

USB Type C (USB OTG учун) переходниги;

AKG стереогарнитура;

SIM-карта учун тўғноғич;

Cиликон чехол;

Қўлланма.

Қадоқда харидорга AKG аудио қулоқчинлари ҳам қўшиб берилади. Samsung ишлаб чиқараётган бу флагман қулоқчинлар сифати жуда юқори, рақиблари деярли йўқ.

Дизайндаги ўзига хосликлар

Нью-Йоркда тақдим қилинган 8-авлод Galaxy Note гаджети диагонали 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги, Galaxy S8 каби 18.5:9 ҳажмли экранга эга бўлган.

Смартфон дизайнини Galaxy S8 флагманидан олган: "ниҳоясиз" дисплей ён ромларидан деярли холи, шунингдек олд панел юқори ва қуйи қисмлари жуда юпқа ҳошия-ромларига эга бўлган. Орқа панел — қайрилма шиша услубида яратилган.

Ўта юпқа ромлар боис, бармоқ излари сканери орқа панелга, камера ёнига кўчган. Шу билан бирга, бу ердан кўз пардаси сканери ҳам  ўрин олган.

Galaxy Note жаҳон бозорига "қора бриллиант", "сариқ топаз" (ялтироқ қимматбаҳо тош), "мовий сапфир" рангли корпусларда сотувга чиқарилган.

S-pen ёрдамида смартфонга 100 бетгача ҳажмда қайд қолдириш мумкин. Ҳатто, экран ўчиқ ҳолатда ҳам қайдларни ёзиш мумкин. Шунингдек, Samsung Note 8 фойдаланувчилари учун махсу ранг-тасвир иловаси ҳам тақдим қилинади.  

Бу флагманда ҳам Always On Display — блокировка ҳолатида ҳам вақт, огоҳлантиришлар акс этувчи функция сақлаб қолинган.

Note 8 улкан кўринса ҳам, қўлга яхши жойлашади. Ундан бир қўлда ҳам фойдаланиш мумкин.

Samsung Galaxy Note 8 корпуси IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Яъни унинг учун чанг ва сув қўрқинчли эмас. Фаблет 1,5 метр сув тубида 30 дақиқа жон сақлай олади.

Корпус Corning Gorilla Glass 5 (айнан шу телефон аппарати учун тайёрланган махсус шиша) ҳимоя шишаси билан қопланган.

Note 8 ўлчамлари: 162.5 x 74.6 x 8.5 мм

Бошқарув элементлари деярли анъанавий. Bixby тугмаси, шунингдек SIM-карталар бўлмачасининг жойлашуви бизга яхши таниш.

Аппаратда иккита микрофон бўлиб, улар том қисмида жойлашган. Смартфондаги шовқинни камайтириш тизими жуда яхши ишлайди. Ҳатто ёмғир остида, шовқин кўчада ҳам суҳбатдошни яхши эшита оласиз.

Орқа панелда корпусдан чиқиб турган камера, унинг ўнг томонида – юрак уришини ўлчайдиган датчик мавжуд.

Олд панелда, экран юқорисида эса 8 мегапикселли камера, 3.7 мегапикселли IRIS-сканер (кўзнинг рангдор пардаси учун) ҳамда ИҚ-нур модули мажвуд. IRIS-сканернинг аниқлиги ва тезкорлиги яхши.

Уларнинг ёнида ёруғликни ўлчайдиган датчик (RGB-сенсор) ҳам бор. Чап томондаги светодиодли индикатор эса ўтказиб юборилган воқеаларни эслатиб туради.
Note 7 учун фойдаланилган материаллар сифатли. Жумладан, корпус 7000 серия дейиладиган алюминийдан тайёрланган. Натижада, корпус тирналишларга чидамли.

Дисплей
Galaxy Note8 гелекси туркумидаги смартфон моделлари орасида энг йирик экранга эга бўлган — 6,3 дюйм. Бу дисплей Super AMOLED технологияси асосида тайёрланган ва 2960х1440 пиксел сиғимига эга. Бу флагманда ҳам Always On Display — блокировка ҳолатида ҳам вақт, огоҳлантиришлар акс этувчи функция сақлаб қолинган.

Йирик экранда S Pen — Note туркумининг «фишка»си бўлган "ақлли қаламча" билан ишлаш осон. S Pen ёрдамида қайдларни ёзиб қолдириш, чизиш ва смартфонни бошқариш, бошқа амалларни бажариш жуда осон.

Экран аниқлиги 2K, яъни QuadHD+. Экран сиғимини кичрайтириш ҳам мумкин. Натижада, қувватдан тежаш мумкин бўлади.

Экран тури – SuperAMOLED, ҳануз энг яхши ва сўнгги авлод технологияси. DisplayMate бу экранга юқори баҳо беришган.

Note 8 смартфон саноатида энг яхши дисплейга эга бўлган. 2018 йилги флагманларнинг айримлари у билан беллаша олади, холос.

Экранга хос жиҳатлар:

Максимал ёруғлик автомат режимда 1200 нитга етади!
Always On Display функцияси учун алоҳида процессор ўрнатилган;

Mobile HDR Premium бор;
sRGB қамрови 141%;
Ташқи ёруғликни ўлчайдиган датчиклар ҳам олд, ҳам орқа панелга ўрнатилган;
HDR10 функцияи бор.

S8+ ҳамда Note 8 экранларидаги фарқни бино ичида сезмаслик мумкин. Бироқ, турли вазият ва шароитда фойдаланилса, бу фарқни англаш мумкин.

Note 8 моделидаги Always On Display режими бир суткада аппаратнинг 200 мА соат токини истеъмол қилади.

AOD функцияси телефонни қўлга олмасдан туриб огоҳлантиришлар билан танишиш имконини беради.

Платформа ва самарадорлик
Фаблетга Samsung'нинг 8 ядроли Exynos 8895 процессори, 6 ГБ тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Процессорнинг 4 ядросининг частота тезлиги 2,3 ГГц, қолган 4 ядроники 1,7 ГГц.

АҚШ учун Snapdragon 835 (10 нм) чипига эга смартфон ишлаб чиқарилади. S8/S8+ флагманлари ҳам шу процессорга эга бўлган. Ҳар иккала чипнинг имкониятлари деярли тенг.
Antutu бенчмаркида бу фаблет 199.868 балл тўплаган. Samsung'нинг бу йилги флагмани бўлган Galaxy S9 эса бу бенчмаркда 241470 балл тўплаган. Фарқ унчалик ҳам катта эмас.

Note 8 ишлашда юқори самарадорлик кўрсатади. Унинг интерфейси ҳам, иловалари ҳам тезкор ишлайди. Дисплейнинг пикселлар сиғими унинг ишлашига таъсир кўрсатмайди.

Аккумулятор
Li-Ion батареянинг ток сиғими 3300 мА соат бўлиб, фаблет ушбу қувват билан бир сутка яшай олади. S8+ флагмани эса 3500 мА соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Шунга қарамасдан ҳар иккала аппаратнинг тўла қувват билан ишлаш давомийлиги бир хил.

S8+ – бир марта қувват билан узоқ ишлай олган флагманлардан бири. Note 8 ҳам ундан қолишмайди ва симсиз қувват ҳам олади. Тезкор қувват олиш ва қувватни тежаш функциялари кўнгилдагидек ишлайди.

FullHD видеони максимал ёруғликда смартфонда 12 соат томоша қилиш мумкин.

Алоқа имкониятлари

USB 3.0 (Type C) порти, илк маротаба татбиқ қилинган Bluetooth 5.0 модули билан смартфон ўзига хос.

Note 8 ҳозирда мавжуд барча алоқа технология ва тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Wi-Fi стандартининг янги алгоритмли авлоди фаблетда татбиқ қилинган.

Bluetooth 5.0 эса бир вақтнинг ўзида иккита овоз узатгич ёки бошқа қурилмаларни смартфонга улаш имконини беради. Мисол учун, бир вақтнинг ўзида икки мусиқани тинглаш ёки ҳам фильм кўриш ва ҳам мусиқа тинглаш мумкин.

Камера имкониятлари
Samsung Galaxy Note 8 қўш объективли бош камераси билан ҳам диққатга сазовор.

Айтиш жоизки, Galaxy Note 8 компаниянинг илк қўш сенсорлари бош камерага эга бўлган смартфони. Унга 2 та 12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган.  

f/1.7 ҳажмли ёруғлик линзаларига эга сенсорлар, шунингдек Dual Pixel, оптик барқарорлаштириш технологиялари билан ҳам таъминланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида сурат олиши ҳам мумкин.

Galaxy Note 8 селфи-камераси учун 8 МП сиғимли, диафрагмаси f/1.7 бўлган, автофокус функциясига эга модул танланган.

Galaxy Note 8 камерасининг яна бир аҳамиятли жиҳати бор -- ундаги бош камерадан ўрин олган ҳар иккала сенсор ҳам суратни оптик барқарорлаштириш тизимига эга бўлган. Жаҳондаги бирор бир қўш объективли флагман бугунгача мазкур технологияга эга бўлмаган.

Қуйида Samsung'нинг кенжа флагманида олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

DeX док-станцияси
Note 8, S8/S8+ каби, DeX док-станцияси деб аталган аксессуар билан узвий ишлай олади. USB-қурилма ёрдамида унга клавиатура, экран ҳамда сичқончани (USB 2.0) улаш мумкин. Натижада, Note 8 смартфонидан компьютер сифатида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Bixby технологияси
Корпуснинг ўнг томонида жойлашган тугма орыали чаыириш мумкин бщлган Bixby овозли ёрдамчиси, Samsung’нинг тасдиқлашича, виртуал ёрдамчилар орасида “энг ақлли”си экан. У сизга суҳбатдош, ёрдамчи ҳамда котиб бўлиши мумкин. Бу функция компания томонидан мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда.

Таассурот
Овоз узатиш ва сигнал қабул қилиш бўйича умуман эътироз йўқ.

S8+ моделидан фрақи - S Pen борлиги, корпус формаси, йирик экран. Камера модули ҳам нисбатан янги.

Note 8 – бугунги кунги қиммат флагманлардан бири. Яхши камера ҳамда S Pen учун бу пулни тўлашга тайёрлар бор.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop UZS 6 122 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!