Samsung Galaxy Note 9 синовдан ўтди, ҳатто махсус сертификат ҳам олди

  •   Saroy
  •  1801
  •  02.07.2018 12:48

Samsung Galaxy Note 9 синовдан ўтди, ҳатто махсус сертификат ҳам олди

Samsung компанияси ўзининг янги Galaxy Note 9 фаблетини намойиш қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда янги қурилмани Хитойнинг  3С сетификация бюросида (China Compulsory Certification) пайқашган.

Табиийки, сертификация смартфоннинг тавсифини тўлиқ очиб бермайди. Фақат шу нарса маълумки, янги аппарат SM-N9608 модель рақами ва қуввати 9V/1.67A ва 5V/2A бўлган қувватлантиргичи – EP-TA200 қурилмаси билан кўрсатилган. Қизиқ томони, ушбу қувватлантиргич унчалик тез ҳисобланмайди.

ЎҚИНГ: Ўз смартфонинг ўзингга хоин: Samsung смартфонлари эгаларини сотмоқда

Миш-мишларга қараганда, смартфон 6.3-дюймли Super AMOLED-дисплей билан таъминланади. Дисплей QHD+ форматда бўлиб, томонлар  нисбати 18.5:9.  Exynos 9810 ёки Snapdragon 845 (бозорига қараб) процессорлари  янги смартфоннинг юраги бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, смартфон  6/8 ГБ ОЗУ, 128/256/512 ГБ ПЗУ, ўзгарувчан диафрагмали асосий қўш камера (худди Galaxy S9 дагига ўхшаб) билан жиҳозланади. Батареяси ҳам  сиғими  4000 мАч га кенгайтирилганидан бўлади. Қолаверса, янги қурилма овозли Bixby 2.0 ассистенти учун алоҳида тугмача ҳамда S Pen стилуси билан ҳам таъминланади. Бу, қурилма тарихидаги энг йирик янгиланишдир.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung: ниҳоят ярашишга қарор қилишди

Galaxy Note 9  тўққизинчи августда Нью-Йоркда намойиш этилади. Шундай гаплар ҳам тарқалганки, ушбу  тадбирда янги смартфон билан бирга, компаниянинг анчадан буён кутилаётган Gear S4 ақлли соати ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.