Samsung Galaxy S сериясидаги барча смартфонлар рекламалари – битта видеода!

Samsung Galaxy S сериясидаги барча смартфонлар рекламалари – битта видеода!

2010 йилдан буён Жанубий Кореялик гигант смартфонсоз компания Galaxy S туркумига мансуб смартфонлари билан дунёни ҳайратга солиб келмоқда.

Ушбу қурилмалар – Android-смартфонлар оламидаги энг жозибали ва энг кўп муҳокама қилинадиганларидандир. Табиийки, ўз маҳсулотларини оммалаштириш ва савдосини кучайтириш учун Samsung рекламаларга жиддий эътибор беради. Шу жумладан, Galaxy S туркумидаги смартфонлари учун реклама лавҳаларини яратиш борасида Samsung ҳеч қачон зиқналик қилмаган.

YouTube ресурсидаги «Every Advert Ever!» канали Galaxy S туркумидаги барча смартфонларнинг реклама роликларини битта видеолавҳага жамлаган. Марҳамат, ўзингиз кўриб завқ олинг:

Тасаввур қилинг-да, 2010 йили Galaxy S моделининг реклама ролиги кишиларга салкам фантастика бўлиб туюлган. Бугун эса бу кундалик турмушимиздаги шунчаки оддий ҳолатларга айланиб улгурган.

2011 йили эса Samsung ўзининг Galaxy S2 смартфони рекламасида iPhone фойдаланувчилари устидан ҳазил қилган. Ундан кейингилари эса – энди реклама қилишга ҳам унчалик ҳожат қолмаган муваффақиятли смартфонларнинг рекламаларидир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.