Samsung Galaxy S сериясига Harman аудио технологияси қўлланилиши мумкин

Samsung Galaxy S сериясига Harman аудио технологияси қўлланилиши мумкин

Бундан бир неча кун олдин сайтимизда хабар берганимиздек, Жанубий Кореянинг Samsung компанияси АҚШнинг аудио/визуаль маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқарадиган фирмасини 8 миллиард долларга сотиб олади (ҳар бир акциянинг нархи 112 доллардан баҳоланган).

Куни кеча IXBT нашрида ёзилган хабарга кўра, Samsung Harman компаниясини тўлиқ назоратига олгач, келгусида унга қарашли аудио технологияларни Galaxy S сериясидаги қурилмаларига татбиқ этиши мумкин экан. Samsung штаб-квартирасидаги манбанинг қайд этишича, бундай янгилик 2018 йилда чиқариладига моделларда пайдо бўлади.

Ҳозирча Samsung Harman’га қарашли бошқа брендларнинг функцияларидан қай тарзда фойдаланиши номаълум. Бироқ шу нарса аниқки, корейс фирмасининг гаджетлари келажакда юқори сифатли аудио тизимига эга бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!