Samsung Galaxy S7: янгилик ва миш-мишлар ҳақида батафсилроқ

Samsung Galaxy S7: янгилик ва миш-мишлар ҳақида батафсилроқ

Сўнгги миш-мишларга қараганда дизайндаги бир оз ўзгаришлар, 3D сенсор экран технологиясини ҳисобга олмаганда, Galaxy S7 қурилмаси  Galaxy S6 телефон аппаратига ўхшаб кетар экан.

Қурилма 128ГБ microSD хотира картасини ўқиш, сувга дош бериш хусусиятларига эга бўлади. Samsung томонидан телефон қурилмаларида фойдаланиш мумкин бўлган, телефонга сифатли тасвир олишга ёрдам берадиган сенсор тизими эълон қилинган эди. Қолаверса, Exynos 8890 ва Qualcomm Snapdragon 820 микросхемалари синовдан ўтказилди. Бу технологиялар янги, флагманликка даъво қилиши кутилаётган қўл телефонида татбиқ қилинса ажаб эмас.

Навбатдаги қурилманинг фарқли жиҳати – унинг дисплейи. Модомики компания Gear VR – виртуаль воқелик қурилмасини қўл телефонлари билан уйғунлаштирмоқчи экан, бунинг учун инновацион ва тасвирни 7680х4320 пикселда кўрсатадиган 8K технологиясидаги дисплей талаб қилинади.

Янги технологияда қурилма тизимига кириш учун бармоқ изларининг ўзи етарли эмас. Энди телефон камераси ва дисплейи фойдаланувчининг биометрик ўзига хосликлари – кўзи, ташқи кўринишидаги белгиларни текшириб, сўнг тизимга киритади.

Дисплейнинг аниқ қирралари энди телефоннинг икки биқини билан туташ бўлади. S6 Edge’да дисплей қурилма дизайни сифатида биқинга қайрилган бўлса, янги аппаратнинг иккала чекка томонлари ҳам монитор вазифасини бажарса ажаб эмас.

Устки ва пастки карнайлар Samsung’нинг omni-sound – соф-тиниқ овоз технологияси ёрдамида медиа ва аудио мўъжизалардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Қачон?

Афтидан, Galaxy’нинг янги авлоди кутилганидан эртароқ намойиш қилинади. China Mobile мобиль алоқа операторнинг маълумотига кўра, Samsung Galaxy S7 яқин ойларда, аниқроғи 22-25 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган мобиль саноати конгресси ва кўргазмасида намойиш қилинади. Янги қурилманинг 19 январда тақдим қилиниши тўғрисидаги бошқа миш-мишлар компания томонидан ҳали тасдиқланмаган.

Samsung Galaxy S7 дизайни

2015 йилнинг март ойида эълон қилинган Galaxy S6 қурилмасидан сўнг, қисқа фурсатда янги қурилма дизайнида оммавий ўзгартиришларнинг бўлиши шубҳали.

The Korea Times нашрининг маълум қилишича, янги аппаратда суратга олиш ва тасвир сифати, ишлаш тезлиги каби ўзига хосликлар фойдаланувчиларни хурсанд қилади. Шунингдек, S7 ҳам Galaxy S5 сингари чанг ва сувга чидамлиликни таъминлайдиган IP67 технологиясига эга бўлади.

Компаниянинг Galaxy S7 Edge қурилмаси ўрнига Galaxy S7 Edge+ планшетини тақдим қилиши тўғрисида ҳам тасдиқланмаган хабарлар бор. Қурилма 5.7 дюймли, 2K технологияси дисплейига эга бўлади.

Корпусда магний ва металл қотишмали элементдан фойдаланилиши унинг енгил, пишиқ ва процессор қизиб кетганида иссиқ ҳароратга чидамлилигини таъминлайди.

Айтишларича, металл ва шиша уйғунлиги телефон қурилмаси дизайнининг олий даражада бўлишини англатади.