Samsung Galaxy S8’да олинган илк суратлар эълон қилинди

Samsung Galaxy S8’да олинган илк суратлар эълон қилинди

Samsung смартфонлари шу вақтга қадар мобил фотографиянинг тарози тошларидан бири бўлиб келган. Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8+ смартфонлари ҳам аввалги гаджетлар каби, яхши камера модуллари билан таъминланган.

Samsung мазкур флагман смартфонларидаги сурат олиш алгоритмига “multi-frame” (бир нечта кадр олиш) технологиясини жорий қилган. Бунда камера тугмаси босилганда объектив бир манзарани 3 марта тасвирга олади ва сониялар ичида уларни бир-бири билан чоғиштириб, энг яхши жиҳатларини қориштиради ва ягона сурат ҳосил қилади. Натижада, тасвирнинг хира ёки ноаниқ акс этишининг олди олинади. Бу технология айниқса, ёруғлик паст жойда қўл келади.

Смартфонлар 12 мегапикселли матрица, f/1.7 ёруғлик қабул қилиш линзали, сенсори қўш-пикселли бўлган камера ва оптик барқарорлаштириш функциялари билан таъминланган. Олд панелдаги камера учун Samsung янги — f/1.7 оптик линзали, 8 МП сиғимли, “ақлли” автофокус тизимига эга селфи камера танлаган. Бош камера сиғими UHD, яъни 3840 x 2160 пикселли, олд камера эса QHD (2560 x 1440) сиғимли тасвирлар суратга олади.

Қуйидаги суратлар ёруғлик даражаси етарли бўлган ички шароитда олинган.

 

Қуйида кечки ташқари шароитда 6:00 ва 6:30 оралиғида олинган суратлардан намуналарни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Боиси, ҳар қандай камерафон ҳам бундай шароитда синовдан муваффақиятли ўта олмайди.

Суратларга баҳо бериб айтиш мумкинки, Samsung бу гал ҳам “ақлли телефон”ларига яхши камераларни ўрнатган. Тўғри, улар олган суратлар сифати аввалгиларидан жуда фарқ қилмайди. Аммо, тасвирда динамик диапазон даражаси юқори, деталлар аниқ, манзара ёрқин ва ёруғлик паст шароитда ҳам суратлар сифати яхши. Камера иловасининг ўзига хос яна бир жиҳати шундаки, у смартфондаги Bixby овозли ёрдамчиси билан боғланган. Яъни, ёрдамчига овозли буйруқ берсангиз, у сизга керакли суратни топиб беради.

29 март куни тақдим қилинган жаҳоннинг энг инновацион смартфони, сифатида эътироф этилаётган Galaxy S8 тўғрисида батафсил бу ерда билиб олинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!