Samsung Galaxy S8’нинг учта ромсиз рақиби – катта чегирмада!

  •   DiMaX
  •  4191
  •  25.10.2017 12:05

Samsung Galaxy S8’нинг учта ромсиз рақиби – катта чегирмада!

Жанубий Кореянинг гигант смартфонсози ўзининг Galaxy S8 смартфони билан «ниҳоясиз дисплейли» дизайнни трендга киритиб берди, десак адашмаймиз. Гарчи унгача ромсиз экранли смартфонлар ҳам чиқарилган бўлса-да, айни шу тақдимотдан сўнг кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ромсиз, қайрилма дисплейга эга қурилмаларга жиддий эътибор бера бошлашди.

Шуниси ҳам борки, Хитойнинг айрим смартфонсозлари турли жиҳатларига кўра Samsung Galaxy S8 билан беллаша оладиган девайсларини ундан анча арзон нархларда таклиф этишаётир. Бунинг устига, турли саналар муносабати билан ёки шунчаки ташкил этилаётган акцияларда улар учун яна чегирмалар тақдим этилади.

Жумладан, бугун сизга тавсия этаётганимиз учта модел ҳам куни кеча бошланган акция доирасида 31 октябргача йирик чегирмалар билан сотувга қўйилган. Улардан Bluboo S8 ушбу акция даврида ўз нархидан 50 долларга арзонлашган ва унга ҳозир 139,99 АҚШ доллари нархида буюртма бериш мумкин. Maze Comet ҳамда Homtom S9 Plus моделлари эса бу муддат мобайнида асл нархидан 20 долларга арзон қийматда таклиф этилмоқда. Бу чегирмалар ҳеч қандай қўшимча шартларсиз ва чекловларсиз истаган харидорга тақдим этилади.

Келинг, бу смартфонларнинг асосий хусусиятлари билан танишиб чиқамиз.

1. Bluboo S8

Ушбу гаджет экранининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлиб, диагонали 5,7 дюймли дисплейи периметри бўйлаб юпқагина ром билан чегараланган. Бурчаклари думалоқланган экран смартфон олд панелининг 83% қисмини эгаллайди. Bluboo S8 қора, тилларанг ва мовий рангларда ишлаб чиқарилмоқда. Ундаги 360 Safety дастурий устқурмаси зиёнкор иловалардан ҳимоялаб, қурилманинг хавфсизлигини назорат этиб туради. Жаҳон бозорида уни «хитойча Galaxy S8» дея тавсифлашлари бежиз эмас. Ишлаб чиқарувчи қуйидаги жадвалда бу қурилмасини жанубий кореялик гигантнинг Galaxy S8 ҳамда «хитойча Apple»нинг Mi Mix моделлари билан таққослаб кўрсатади:

Bluboo S8 смартфонининг техник хусусиятлари:

  • Дисплей: 5,7 дюйм, IPS, 720x1440 пикселли, 24 битли;
  • Процессор: 1,5 ГГц частотали MediaTek MT6750T + GPU Mali-T860 MP2;
  • Хотира: 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий + 256 ГБгача MicroSD;
  • Камера: асосийси – 13 МП+3 МПлик Sony сенсорлари, олд камера – 5 МП;
  • Аккумулятор: 3 450 мА/соат;
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat + 360 Safety.

Bluboo S8 смартфонига акция доирасида 139,99 АҚШ доллари нархида буюртма бериш учун мана бу манзилга ўтишингиз мумкин.

2. Maze Comet

Хитойнинг энг ёш смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган MAZE компанияси ҳам бозорда ўз ўрнини топиб бораётир. Унинг «ҳамёнбоп смартфонлар кушандаси» саналган Maze Blade модели ҳамда «хитойча Apple»нинг Mi Mix моделига рақиб флагмани – Maze Alpha ҳақида маълумотлар берганмиз.

Бугун тавсия этаётганимиз – Maze Comet қурилмаси ҳам ўзига хос дизайни ва кучли жиҳатлари билан ажралиб туради. Мана, ўзингиз кўринг-да...

Maze Comet смартфонининг техник хусусиятлари:

  • Дисплей: 5,7 дюймли, IPS, 720x1440 пикселли, 24 битли;
  • Процессор: 1,5 ГГц частотали MediaTek MT6750T + GPU Mali-T860 MP2;
  • Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий + 256 ГБгача MicroSD;
  • Камера: асосийси 13 МПлик Sony сенсори, олд камера – 8 МП;
  • Аккумулятор: 4050 мА/соат;
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat + 360 Safety.

Maze Comet смартфонига акция доирасида 169,99 АҚШ доллари нархида буюртма бериш учун мана бу манзилга ўтиш лозим.

3. Homtom S9 Plus

Ушбу ишлаб чиқарувчининг смартфонлари бизда унча оммалашган эмас, аммо Aliexpress'да трендда бўлган супер-арзон телефонлар рўйхатига унинг иккита – Homtom HT7 ҳамда Homtom HT3 модели киритилган. Шунингдек, Homtom HT6 девайси 6250 мА/с сиғимли аккумулятори билан батареяси бақувват смартфонлар қаторидан муносиб ўрин олган.

Ҳозирда ушбу ишлаб чиқарувчининг акция доирасида арзонга таклиф этилаётган модели – Homtom S9 Plus ҳам ўзининг ромсиз дисплейи ва бошқа жиҳатлари билан эътиборга лойиқ.

Homtom S9 Plus смартфонининг техник хусусиятлари:

  • Дисплей: 5,9 дюймли, IPS, 720x1440 пикселли, 24 битли;
  • Процессор: 1,5 ГГц частотали MediaTek MT6750T + GPU Mali-T860 MP2;
  • Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий + 256 ГБгача MicroSD;
  • Камера: асосийси – 16+5 МП, олд камера – 13 МП;
  • Аккумулятор: 4050 мА/соат;
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat + 360 Safety.

Homtom S9 Plus смартфонига акция доирасида 159,99 АҚШ доллари нархида буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтинг.