Samsung Galaxy S9 бенчмаркда 7787 балл тўплади

Samsung Galaxy S9 бенчмаркда 7787 балл тўплади

Куни кеча Geekbench бенчмаркида SM-G960F модел рақамига эга қурилма тестдан ўтказиб кўрилган. Бу – Samsung Galaxy S9 смартфонидир, деб ёзади GizChina.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9'нинг илк рендер-суратлари тарқалди

Якка кристалли Exynos 9810 тизими билан жиҳозланган ушбу янги қурилма ажойиб кўрсаткичларни намоён этган. Бир ядроли синовда Galaxy S9’нинг натижаси 2680 балл бўлса, кўп ядроли тестда у 7787 балл тўплай олган.

Синовдан ўтказилган девайснинг тезкор хотираси ҳажми 4 гигабайтга тенг. Бенчмаркдаги қайдга кўра, у Android 8.0 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Айтиш керакки, ушбу гаджетдан ташқари, савдога яна якка кристалли Snapdragon 845 тизими билан жиҳозланган Samsung Galaxy S9 талқини ҳам чиқарилади. Инсайдерларнинг маълум қилишларича, Samsung Galaxy S9 самарадорликда iPhone X ҳамда бошқа барча Android-флагманларни доғда қолдиради.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'нинг iPhone X ва бошқа флагманларни доғда қолдирадиган жиҳати маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy S9 шу йилнинг декабридан оммавий ишлаб чиқаришга жорий этилади. Унинг тақдимоти эса 2018 йилнинг февралида бўлиб ўтиши кутилаётир. Смартфон корпуснинг орқа панелида бармоқ изи сканерига, олд панелдаги камералар орқали фойдаланувчининг юзини таниш тизимига эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’да энг кўп кутилган функция умуман бўлмаслиги мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.