Samsung Galaxy S9 mini – ромсиз iPhone SE'нинг "кушандаси"

Samsung Galaxy S9 mini – ромсиз iPhone SE'нинг

Samsung Galaxy S9'нинг 9 - 12 январ кунлари АҚШ да ўтадиган CES 2018 кўргазмасида тақдим этилиши маълум бўлгач, бугун яна бир қизиқарли хабар тарқалди. Бир нечта ишончли манбаларнинг хабар беришларича, Samsung компанияси Galaxy S9 ва Galaxy S9 Plus флагманлари билан бирга, унинг учинчи -- "жажжи" моделини ҳам ишлаб чиқаради. Ушбу мини-версия "Samsung Galaxy S9 mini" деб ном олади ҳамда бозорда 2018 йилнинг ромсиз "iPhone SE" ҳамда iPhone X смартфонларига қарши курашади.

Маълумки, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида iPhone SE'нинг янги авлоди сотувга чиқарилади. У ромсиз экрани ҳамда нисбатан арзон нархи билан ўзига хос бўлади. Бу девайс учун экран етказиб берадиган Samsung рақобатда ғолиб келиш учун Samsung муҳим қарор қабул қилди: Galaxy S9 mini'ни ишлаб чиқаради. Бу модел Apple'нинг ихчам "ақлли телефон"ларининг савдосига "зарба" беради.

Техник жиҳатлари
Ҳозирча аниқланган маълумотларга таянадиган бўлсак, Samsung Galaxy S9 mini смартфони 5 дюймли, ромсиз ҳамда ёнларига қайрилган AMOLED-экран, Galaxy S9 ва S9+ каби 18,5:9 стандартидаги экранга эга бўлади. Батарея ва корпус ўлчамини ҳисобга олмаганда, унинг бошқа барча жиҳатлари юқори талқинларники билан бир хил бўлади. Хусусан, илғор Exynos 9810 ёки Snapdragon 845 (АҚШ, Хитой) процессори, 4 ёки 6 ГБ тезкор хотира, 16 Мп сиғимли 2 та сенсордан иборат бош камера билан таъминланади.

ЎқингGalaxy S9 бенчмарк-тестида тўплаган балл шубҳа уйғотмоқда

Нарх-наво
Galaxy S9 mini ўзининг "акаси"дан нақ $100 долларга арзон бўлади. Яъни, жаҳон бозорларида Galaxy S9 модели 830 доллардан сотилса, "жажжи талқин" 730 АҚШ доллардан сотилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.