Samsung Galaxy S9'нинг процессори тақдим қилинди

Samsung Galaxy S9'нинг процессори тақдим қилинди

Samsung компанияси Exynos 9810 мобил чипини расман тақдим қилди. Мазкур платформа тез орада ишлаб чиқариладиган Galaxy S9 смартфонига ўрнатилади. Ишлаб чиқарувчи тақдимотда мазкур чипга "энг сўнгги флагман процессор" деб таъриф берди. Ушбу платформа 3-авлодга мансуб илғор ядролар, такомиллашган видео-карта, смартфон саноатидаги илк илк гигабитли LTE-модемга эга бўлган. Бу модем 6CA технологияси асосида тезкор ва узилишсиз алоқа хизматларини кўрсатишга мўлжалланган.

6CA (Cat.18) модемининг маълумотни ўтказувчанлик қобилияти секундига 1,2 Гбит/ни ташкил қилади. Galaxy S9 бу тезкорлик ёрдамида тўлиқ ўлчамли HD-сиғимли фильмни 10 секунд орасида юклаб олиш салоҳиятига эга бўлади. Аввалги авлод чипларининг тезкорлиги 1 ГБ.га етмаган. Шунингдек, маълумотларни узатиш ва видео-қўнғироқлар жараёни ҳам тезкор амалга ошади.

Exynos 9810 маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган 2-авлод чипи бўлиб, ўлчамига кўра Galaxy Note 8 ва Galaxy S8'даги Exynos 8895 процессорини эслатиб юборади. Шу билан бирга, бу чип нисбатан илғор ҳамда қувватни тежайди. Аввалроқ, Galaxy S9 чипи 8 нанометрли норма асосида фаолият кўрсатиши хабар қилинган эди. Бироқ, Samsung тақдимоти буни рад этди.

Exynos 9810 чипи Galaxy S9'нинг халқаро талқинида ўрнатилади. Унинг Америка смартфон бозорида сотиладиган талқинига нисбатан тезкор чип бўлмиш Snapdragon 845 ўрнатилади. Гарчи, бу чип 7 нм техник жараёнда ишлача ҳам, оддий фойдаланувчи самарадорликдаги фарқни сезиши қийин.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S9 флагманида ҳам илғор камера технологияси жорий қилинади. Унда секундига 1000 кадрли видеони тасвирга олиш мумкин. Яъни, одатий ҳаракатни 40 маротабагача секинлаштирувчи тасвир! Таққослаш учун атйиш керакки, iPhone 8 ҳамда iPhone X камераси секундига 240 кадрли видео суратга олади.

2018 йилнинг баҳорида тақдим қилинадиган Galaxy S9 Android 8.0.0 (Oreo) операцион тизимида фаолият кўрсатади. Орқа панелдан бармоқ излари сканери ўрин олади. Бу модул кутилганидек, дисплей остида бўлмайди. Смартфон QHD+ (1440×2960) пикселли "ниҳоясиз" экран билан таъминланади. Унинг тезкор хотира сиғими 4 ГБ бўлади. Дизайн эса бугунги флагманлардан фарқ қилмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.