Samsung: «Galaxy S9 смартфонларини CES 2018’да кутмай қўяверинг!»

  •   DiMaX
  •  2012
  •  06.12.2017 17:46

Samsung: «Galaxy S9 смартфонларини CES 2018’да кутмай қўяверинг!»

Шу пайтгача тарқалган миш-мишларда Samsung ўзининг Galaxy S9 смартфонини одатдагидан сал олдинроқ тақдим этиши айтилаётган эди. Жумладан, компания янги флагманини йилнинг бошида ташкиллаштириладиган CES 2018 кўргазмасида намойиш этиши эҳтимоли ҳам кўзда тутилган. Аммо бугун чиққан маълумотларга кўра, мазкур тахмин нотўғри бўлиб чиқди, деб ёзади The Korea Herald.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Манбанинг хабар беришича, Samsung мазкур тадбирда Galaxy S9 моделини тақдим қилмаслиги мумкинлигини айтган. Тўғри, бу билан компания уни CES 2018’да намойиш қилишини буткул инкор этмаган ҳам. Афтидан, бу борада ҳали бир қарорга келинмаган кўринади.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S8 модели жорий йилнинг март ойидаги алоҳида тадбирда расман тақдим этилган. Унинг олдинги «авлод»лари эса Барселонада бўлиб ўтадиган анъанавий Mobile World Congress кўргазмаларида намойиш қилинган. Шундан келиб чиқиб, Galaxy S9’нинг расмий тақдимоти ҳам MWC 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтишини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'нинг iPhone X ва бошқа флагманларни доғда қолдирадиган жиҳати маълум бўлди

Яна бир томони бор – кейинги бир неча йил мобайнида шунақа миш-миш тарқалади: бу гал Samsung ўз флагманларини муддатидан олдинроқ намойиш этади, дейишади доим. Аммо ҳар гал буларнинг бари қуруқ гап бўлиб чиқаверади.

Омон бўлсак бирга кўрармиз – биздан узоқлашманг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!