Samsung Galaxy S9 ва S9+ нархлари «чақиб оладиган» бўлади

  •   DiMaX
  •  17033
  •  19.02.2018 17:09

Samsung Galaxy S9 ва S9+ нархлари «чақиб оладиган» бўлади

Жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy S9 ҳамда S9+ смартфонларини 25 февраль куни намойиш этишни режалаштирганидан хабарингиз бор. Кейинги пайтларда тарқалган миш-мишларга кўра, бу икки модел Samsung тарихидаги энг қиммат телефонлар бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9'нинг расмий реклама роликлари эълон қилинди

Таниқли инсайдер Роланд Куандт (Roland Quandt) ҳам ўзининг Twitter-саҳифасида мазкур маълумотни тасдиқлади. У ушбу гаджетлар Норвегияда қандай нархда сотилишини маълум қилган.

Роланд Куандт таъкидлашига кўра, 64 ГБ флэш-хотирали Galaxy S9 Норвегияда тахминан 1130 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилади. Шу тариқа, у Galaxy S8’нинг сотила бошлаган пайтидаги баҳосидан 155 долларга қиммат бўлади.

ЎҚИНГ: Иккита iPhone X нархидаги Samsung W2018: қўш экранли премиум «раскладушка» расман тақдим этилди (+видео)

Таъкидлаш керакки, Скандинавия мамлакатларида смартфонлар нархлари Европанинг қолган жойларидагига нисбатан бирмунча юқори. Европада эса нархлар АҚШдагидан баландроқ. Агарда Galaxy S8 модели дастлаб 750 доллардан савдога чиқарилгани ҳамда ҳар бир янги авлод флагмани олдингисидан тахминан 15 фоизга қимматроқ бўлиб келаётганини инобатга олсак, Samsung Galaxy S9 нархи тахминан 850 доллар бўлиши тахмин қилинаётган эди.

64 ГБ флэш-хотирали Galaxy S9+ моделининг Норвегиядаги нархи эса, инсайдерга кўра, 1260 доллар атрофида бўлади. Galaxy S8+ билан солиштирганда, унинг қиймати 130 долларга ошган.

ЎҚИНГ: Энг қимматбаҳо 20та смартфон нархлари (2018 йил 27 январь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!