Samsung Galaxy S9 ва S9+ суратлари тарқалди

Samsung Galaxy S9 ва S9+ суратлари тарқалди

Кореялик гигантнинг навбатдаги флагмани – Galaxy S9 ҳамда унинг «плюсли» талқини ҳақида тобора янги маълумотлар ошкор бўлиб келаётир. Кечагина SLASHLEAKS нашри бу қурилмаларнинг суратларини эълон қилди.

Унга кўра, Galaxy S9 модели амалдаги флагман – Galaxy S8’га жуда ўхшаш. Ташқи кўринишидаги асосий фарқи – бармоқ изи сканери бошқа жойга кўчирилганлигидир. Ҳозирги моделда у камера модулидан ўнг томонда жойлашган бўлиб, смартфонни блокдан чиқаришга уринишларда бармоқ камера объективига тегиб кетаверади ва у тезда кир бўлиб қолади. Янги флагманда эса бу датчикни камеранинг остига ўтказишган, бу эса бармоқ камерага тегишининг олдини олади.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Аммо Galaxy S9+ фотосурати кўпроқ қизиқарли маълумотлар беради. Смартфон ғилофларини ишлаб чиқарувчи Dbrand сайтида ушбу модел сурати акс этган саҳифа учраган, дейилади хабарларда. Аммо айни дамда расмий сайтда ҳам, унинг сақланган нусхаларида ҳам бундай саҳифа йўқ. Шундай экан, қуйидаги расмнинг ҳақиқийлиги сўроқ остидадир:

ЎҚИНГ: Galaxy S9’да энг кўп кутилган функция умуман бўлмаслиги мумкин

Юқоридаги фотосуратдан кўриниб турибдики, Galaxy S9+ ўзининг «плюссиз» версиясидан анча фарқ қилади. Мазкур смартфонда қирралар ва бурчаклар нисбатан ўткир, шунингдек, орқа панелида дактилоскопик сканер кўринмайди. Ким билади, балки мазкур талқинда бармоқ изи сенсорини, ниҳоят, экраннинг ўзига жойлаштиришар. Бироқ бу эҳтимол жуда кичик, чунки Galaxy S туркумидаги кейинги авлод «плюсли» ва «плюссиз» смартфонлар ўзаро жуда кам фарқ қилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9'нинг процессори тақдим қилинди

Шунингдек, Galaxy S9 ҳамда S9+ моделларининг айрим хусусиятлари ҳам маълум:

  • Дисплей: 5,8 ва 6,2 дюйм;
  • Процессор: Snapdragon 845;
  • Камера: 16 мегапикселли қўшалоқ асосий камера ҳамда 12 мегапикселли қўшалоқ олд камера;
  • Ўлчамлар: 144,1 х 68,1 х 8 мм / 155,2 х 73,4 х 8,1 мм.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 8 ва бошқа Samsung смартфонларининг кредит бўйича сўмдаги нархлари (2017 йил 8 ноябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.