Samsung Galaxy S9 ва S9+ тақдимотига оз қолди, кутилмаган тафсилотлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  2556
  •  23.11.2017 15:59

Samsung Galaxy S9 ва S9+ тақдимотига оз қолди, кутилмаган тафсилотлар билан танишинг!

Жанубий кореялик техногигантнинг навбатдаги флагманлари ташқи кўриниши жиҳатидан аввалги «аждод»ларидан айтарли фарқ қилмайди. Бу ҳақда Venturebeat портали хабар берган.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Янги маълумотларга кўра, Galaxy S9 ҳамда унинг «плюсли» талқини дисплейи аввалги ўлчамида қолади. Умуман, уларнинг дизайни саккизинчи авлод флагманларидан жудаям катта фарқ қилмайди. Асосий ўзгаришлар телефонларнинг ички – аппарат қисмига қаратилган.

Хуллас, Galaxy S9 модели 4 гигабайтлик, Galaxy S9+ эса 6 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Уларнинг ички хотираси эса энг ками 64 гигабайтлик талқинда чиқарилади.

Galaxy S9+ смартфони қўшалоқ модулли асосий камерага эга бўлса, Galaxy S9 асосий камерасининг объективи биттагина. Бу, худди Apple смартфонларида бўлганидек, флагманларнинг ташқи кўриниши жиҳатидан ўзаро фарқланиши учун қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'нинг iPhone X ва бошқа флагманларни доғда қолдирадиган жиҳати маълум бўлди

Фойдаланувчиларнинг Galaxy S8 моделига доир шикоятларини инобатга олган ҳолда, Samsung бу гал бармоқ изи сканерини камеранинг ёнига эмас, балки остига жойламоқда. Шунингдек, Galaxy S9 ҳамда S9 Plus овоз сифати ҳам янада яхшиланади – уларга AKG компаниясининг стереодинамиклари ўрнатилади.

Булардан ташқари, Samsung тўққизинчи авлод флагманлари билан бирга янги DeX док-станциясини ҳам намойиш этади. Мазкур қурилма бошқа бирор ташқи гаджетга улана олади. Масалан, у дисплейга уланади, смартфон эса бир вақтнинг ўзида виртуал клавиатурага ва тачпадга айланади.

Venturebeat сайти эълон қилган маълумотларга кўра, Samsung Galaxy S9 ҳамда S9 Plus слагманларини келаси йилнинг январь ойидаёқ – CES 2018 кўргазмасида тақдим этишади.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'нинг қанчага қиммат бўлиши айтилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.