Samsung Galaxy смартфонлари аккумуляторларини қандай қувватлантирсак тўғри бўлади?

  •   Saroy
  •  7059
  •  11.05.2018 15:24

Samsung Galaxy смартфонлари аккумуляторларини қандай қувватлантирсак тўғри бўлади?

Мобиль қурилмалар учун ишлатиладиган замонавий аккумуляторлар ўзининг ишончлилиги ва унумдорлиги билан аввалгиларидан фарқ қилади, шу боис уларнинг бизга маълум бўлган муаммолари ҳозирда унчалик долзарб бўлмай қўйди. Шунга қарамай, мазкур соҳада билимимизни ошириб бориш ортиқчалик қилмайди. Бу гал Samsung Galaxy смартфонларни тўғри қувватлантириш ҳақида сўз боради.

Бу борада қандайдир махсус йўриқнома йўқ, чунки бунга зарурат ҳам йўқ.Биринчидан  телефонни қачон ва қаерда қувватлантирсам бўлади деб, ҳовлиқманг. Шунчаки  телефон ёки планшетингизни қувватланиш адаптерига уланг ва бўлди.Фақат бир нарсани унутманг, гаджетни ёпиб қўйманг, чунки қизиб кетса батарея захирасига салбий таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, бегона қувватлантирувчидан фойдаланиб бўлмайди. Арзон ва номаълум ишлаб чиқарувчиларнинг  адаптердан (зарядка) эҳтиёт бўлинг. Нуфузли брендларнинг зарядкаларидан фойдаланинг. Агар смартфон  тез қувватланса демак, қувватлантиргич қурилма ҳам шу функция бажариши мумкин.

Маслаҳатимиз

Телефонни ҳар гал  0 фоиздан  100 фоизгача қувватлантирасиз, унинг аккумулятори кўпи билан  500   циклга эга, кейин ўз сиғимининг катта қисмини йўқоади. Шундай экан, батареянинг захирасини қандай оширишимиз мумкин? Бир нечта маслаҳатимиз бор:

Телефонни ҳар доим қувватлантириб туринг. Телефонингизни қуввати тугаб ўчиб қолишига йўл қўйманг, шунингдек, уни 100 фоиз қувватлантириш ва узоқ ушлаб туриш мақсадга мувофиқ эмас.  

Қувватни имкон қадар 10-80 фоиз оралиғида ушланг, яъни – 10 фоизга тушиб улгурмасидан зарядкага қўйинг ва 80 фоизга етмасидан туриб ажратингю Шунда аккумуляторингизнинг умрини икки баробарга оширасиз.

Телефонни тун бўйича зарядкада қолдирманг, шунингдек, аккумулятор ҳаддан ортиқ қизиб кетишига йўл қўйманг.

Samsung смартфонлари учун тез қувват олиш зарарлими?

Тез қувватлантириш технологиясининг биринчи версияси ҳақиқатан ҳам аккумуляторнинг сиғимига салбий таъсир кўрсатди. Бунга сабаб қувват олиш жараёни телефон етарлича қизиб олган.  Замонавий ишланмалар аввалгиларига қараганда анчайин самарали ҳисобланади, унки тез қувват олади ва унча қизиб кетмайди.

Албатта ушбу технологияга ҳалиҳам ишонмайсизми, у ҳолда, бирор ёққа шошмаётган бўлсангиз  зарядкани тезда ўчиринг. Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги бунга рухсат беради. Яхшиси, тез қувватламайдиган, лекин сифатли қувват адаптеридан фойдаланинг, тўғри секин, ишончли қувват олади.

Смартфоннинг янги аккумуляторини қандай қувватлантирсак тўғри бўлади?

Кўпчилик “мутахассислар”  янги аккумуляторни телефонни қўшиб қўйган ҳолатида қарийб бир кун қувватлантириб қўйиш керак, деб маслаҳат беришади. Шуни эслатмоқчимизки, бу маслаҳатлар Li-Ion туридаги замонавий батареяларга тўғри келмайди, чунки улар “эффект памяти” ва бошқа камчиликлардан холи.

Шундай қилиб, янги аккумуляторни нима қилиш мумкин, демоқсимисиз? Ҳаммаси оддий  — амалда ҳеч нарса! Автоном қувват олгични янгисига алмаштиринг, уни 100 фоизга қувватлантиринг ва фойдалаверинг. Вақти келиб телефонингиз шунга кўникади ватўлиқ қувват билан ишлай бошлайди, зарядканинг даражасини ҳам аниқ кўрсатади.

Юқорида айтиб ўтилган маслаҳатларга амал қилсангиз аккумуляторингиз  узоқ вақт сизга хизмат қилади. Ушбу  йўриқноманинг барчаси янги мобиль қурилмалар учун тўғри

Симсиз зарядкадан фойдаланса бўладими?

Бу усул ҳам телефонни қиздириб юбориши мумкин ва унинг захираси пасаяди.  Агар қурилмангиз доим қизиган ҳолатда бўлса ва бунга симсиз зарядка сабаб бўлаётганини билсангиз, унда бундай зарядкадан воз кечишга ҳаракат қилинг.

Замонавий индукцион катушканинг қизиб кетиш хусусияти бор ва буннинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.