Samsung Galaxy смартфонлари учун сервис кодлари ва тугмачалар комбинациялари

  •   DiMaX
  •  11085
  •  24.02.2017 10:48

Samsung Galaxy смартфонлари учун сервис кодлари ва тугмачалар комбинациялари

Сервис кодлари одатда оддий режимда амал қилмайдиган айрим функцияларга рухсат олиш учун керак бўлади. Аслида улар кўпроқ мутахассислар қурилманинг ишлашини текширишлари учун жорий этилган, аммо оддий фойдаланувчи ҳам бу кодлардан турли менюларни чиқаришда фойдаланса бўлади.

Қуйида Samsung компаниясининг смартфон ва планшетларида ишлатиладиган кодлар ҳамда тугмачалар комбинацияларини ўрганиб олишингиз мумкин.

Сервис кодлари қандай киритилади?

Ҳаммаси жуда оддий – рақам тергични очасиз ҳамда керакли белгилар ва рақамлар комбинациясини терасиз. Шундан кейин керакли меню ўзи чиқади, қўшимча бирор ҳаракат қилиш талаб этилмайди.

Диққат қилинг: мазкур маълумотлар тажрибали фойдаланувчиларга мўлжалланган. Агарда сиз мобил қурилмаларни ишлатиш йўллари билан яхши таниш бўлмасангиз, у ҳолда созламаларга бирор ўзгартириш киритмаганингиз маъқул. Мазкур кодларни териш ёки тугмачаларни босиш туфайли қурилмангизда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар учун масъулият бутунлай ўз зиммангиздадир!

Хулласи калом, Samsung Galaxy смартфон ва планшетларининг барча сервис кодлари қуйидагича:

*#1234# – дастурий таъминот, модем версиясини ҳамда ҳудудни кўрсатади.

*#06# – телефоннинг IMEI рақамини акс эттиради.

*#0*# – бу код орқали чақириладиган меню орқали сиз қурилманинг қисмлари (LCD-панель, ИҚ-порт, динамик, камера…) тўғри ишлашини текшириб кўришингиз мумкин.

*#07# – бу меню ёрдамида танангизга электромагнит энергиясининг ютилиш коэффициентини кўришингиз мумкин.

*#0011# – сиз ишлатаётган GSM-тармоқ ҳолатини экранга чиқаради.

*#0228# – аккумулятор ҳолати ҳақидаги маълумотни кўрсатади; шу ерда «Quick Start» тугмачасини босиб, уни калибровка қилишингиз ҳам мумкин.

*#0808# – USB параметрларини созлаш; агар улар нимани англатишини билмасангиз, тегмаганингиз маъқул.

*#9900# – тизим дампи режими. Тизим ресурсларининг дамплари, шунингдек уларнинг қандай ишлаётганлиги ҳақидаги маълумотни олиш, шулар орқали муаммо қаерда эканини аниқлаш мумкин.

*#2663# – сенсор экраннинг дастурий таъминоти ҳақидаги маълумотларни кўрсатади. Шунингдек, бу ерда Wi-Fi версиясини ҳам аниқлаш мумкин.

*#301279# – HSDPA/HSUPAни бошқариш менюси.

*#8736364# – «ҳаво орқали» янгиланиш параметрлари.

*#528# – симсиз алоқа муҳандислик менюси.

*#3282*727336*# – маълумотларни сарфлаш ҳолати.

*#0588# – яқинлашув датчигини текшириш режими.

*#0589# – ёруғлик датчигини текшириш режими.

*#03# – Nand Flash хотирасининг серия рақамини кўриш.

*#1575# – ички GPS-приёмникни бошқарув менюси.

*#0673# – овозни текшириш режими.

*#0842# – вибромотор ишини текшириш.

*#232338# – сизнинг MAC манзилингизни кўрсатади.

*#232331# – Bluetooth’ни текшириш режими.

*#*#1472365#*#* – GPS’ни текширишнинг қўшимча созламалари.

*#272*IMEI_рақамингиз#* – ҳудудни кўрсатиш/ўзгартириш («IMEI_рақамингиз» ўрнига ўз телефонингиз IMEI рақамини киритасиз).

Samsung Galaxy учун фойдали тугмачалар комбинациялари

Рекавери режимига кириш: смартфон ўчиқ турганида унинг овозини баландлатиш тугмачаси, «Уйга» ва қурилмани ёқиш тугмачаларини баравар босамиз.

Бутлоадер/fastboot режимига кириш: телефонни ўчириб туриб, кейин унинг овозини пасайтириш тугмачаси, «Уйга» ва қурилмани ёқиш тугмачаларини биргаликда босамиз.

Скриншот олиш: экранда керакли тасвир турган ҳолатида гаджетнинг овозини баландлатиш, «Уйга» ва телефонни ёқиш тугмачаларини баравар босамиз.

Телефонни ўчиқ ҳолатига мажбуран ўтказиш: бир вақтнинг ўзида овозни пасайтириш ва қурилмани ёқиш тугмачаларини босамиз.

Ўйлаймизки, мазкур сервис кодлари ҳамда фойдали тугмачалар комбинацияларидан фақат оқилона фойдаланасиз. Яна бир бор эслатамиз, ўзингиз яхши билмаган параметрларни ўзгартиришга уринманг, бунда қурилмангиз ишдан чиқиши ёки ичидаги маълумотларингиздан ажралиб қолишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.