Samsung Galaxy Tab S2: дунёдаги энг ингичка планшет

Samsung Galaxy Tab S2: дунёдаги энг ингичка планшет

Samsung компанияси планшетларнинг формати борасида тажриба қилишдан тўхтамаяпти. Galaxy Tab S2 янги модели энг яхшиси бўлиши мумкин. Жаҳондаги энг юпқа флагманнинг қалинлиги 5,6 мм. Ихчам планшет сумкада ва ҳатто куртка чўнтагида ҳам борлиги сезилмайди.

Планшет 2 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади: биринчиси 9,7 дюймли экранда, иккинчиси 8 дюймли экранда. 8 дюймли модель универсал характерга эга. Бундай пленшетда бир вақтнинг ўзида телефон қўнғироқларига жавоб бериш (бунинг учун махсус сўзлашув карнайи бор) мумкин ва қолаверса, барча қулайликлар гаджетнинг катта экранида сақланади. Видео кўриш имконияти, веб-сайтлар ўқиш, навигация—барчаси жуда қулай.

Samsung Galaxy Tab S2 8.0 32GB LTE

  • Oперацион тизим: Android 5.0.2
  • Процессор: Samsung Exynos 7 Octa (5433) 1.9 GHz
  • Тезкор хотира: 3 GB
  • Мобиль тармоқ қўлланиши : 3G, 4G, LTE
  • Хотира картаси учун адаптер: microSD, microSDHC, microSDXC
  • Дисплей: 8″ Super AMOLED
  • Хавфсизлик тизими: бармоқ сканери
  • Ўрнатмақурилма: GPS, акселерометр, гироскоп, ГЛОНАСС, ёритиш датчиги, магнитометр, бармоқ сканери, электрон компас.

Galaxy Tab 7.7 дунёдаги илк Super AMOLED Plus планшет бўлганди. Уни 2011 йилда тақдим қилишган, бироқ IFA кўргазмасининг иккинчи кунида жанжал келиб чиққан. Apple тақдимот чоғида кореяликларни ғоялар ўғриси сифатида айблаган.

Планшет жуда юпқа ва ёрқин экранга эга, LTEни қўллай олади. Ҳозирги Galaxy Tab S2 планшети эса мазкур моделнинг ғоявий давомчиси саналади.

Дизайн

Ҳажм борасида жажжи iPad у билан тенглаша олмайди. Корейслар планшети 5,6 мм бўлса, iPad mini 7,5 мм. Вазн рақобатида ҳам корейслар устун: 272 грамм. iPad вазни эса 341 грамм. Бу кўрсатгичлар ҳозирда алоҳида ҳурматга муносиб саналади.

Планшет пластикдан ишланган, фронтал панелга эса кумуш рамка тортилган. Қайта ишланган металл сифатли, тест синовларида қирилиш, синиш кузатилмади.

Планшет аъло даражада йиғилган: эскстремал юпқалик, енгил вазн ва бир вақтнинг ўзида мустаҳкам қурилма – бу осон вазифа эмас. Барча қисми алюминдан ишланган iPad дан фарқи – Tab S2’нинг сирти софтач-пластикдан.

4

Орқа қисмдаги икки қутича корпусдаги фирма аксессуарлари (масалан, муқова)ни мустаҳкамлайди

Пастки қисмида иккита карнай, наушник ва microUSB остида порт жойлашган.

Экран

SuperAMOLED технологияси қўлланилган дисплей ўлчами 7,9 дюйм бўлиб, RGB палитрасининг 93 фоиз рангини акс эттиради. Нуқталар зичлиги 326 ppi, ўлчами – 2048х1536. Экран сезгирлиги аъло даражада.

5

Медиа

Наушникдаги товуш сифати жуда яхши, бундай нархга мусиқий имконияти юқори бўлган етакчи гаджетларни сотиб олиш қийин.

Tab S2 экрани йирик диагональ ва енгил вазнга эга. У интернет-планшет ролида қизиқарли кўринади. Бир вақтнинг ўзида бир неча дастурларда ишлаш ва материалларни бир ойнадан иккинчисига осон ўтказиш мумкин.

6

4:3 кўринишдаги юза интернет ва матнли документ учун яхши. Бироқ видео томоша қилганда аввалги авлод планшетлари каби қулай эмас.

Иккита баланд овозли карнай пастки қисмга жойлаштирилган. Шунинг учун ўйин ёки кино кўриш чоғида, экстремал вазиятда овозни қўл билан тўсиш мумкин.

Навигатор ролида планшет яхши кўринди: у сунъий йўлдошларни 10-20 сония ичида тез тутади.

Камера

2,1 мегапикселли фронтал камера суратлари яхши ва албатта, селфи учун етарли. Бундоқ олиб қаралса, планшетлардаги катта пикселли камералар борасидаги инқилоб, смартфонлар билан қиёслаганда, ҳозирча кузатилмади.

8 мегапикселли асосий камера кундузи яхши тасвирга туширади. Тунги тасвирларда эса сифат масаласи муаммо: равшанлик паст, шовқин кўп. Планшет QHD форматда видео тасвирга туширади, бироқ бундай роликларнинг давомийлиги 5 дақиқадан ошмайди.

Камерада олинган расмлар

Хулоса

Samsung Galaxy Tab S2 тавсифига кўра омадли модель: рекорд даражадаги юпқалик, кўркам Super AMOLED экран, кучли платформа, аъло товуш ва камера.

Шу ўринда айтиш керакки, юпқаликка алоҳида “меҳр берилган”и учун аппаратнинг қуввати автоном режимда кўпга етмайди.

Аккумулятор: 4000 мАс. Бу билан ўртача 4 соат ўйин ўйнаш ёки 7 соат максимал тиниқликда Full HD фильмларни томоша қилиш мумкин. Ўзига хос камчилиги ҳам айнан кам вақт ишлашида.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.asaxiy.uz 2,921,000 сўм Сотиб олиш
www.olx.uz $450 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!