Samsung Galaxy ёқилмай қолган ҳолатда нималар қилиш мумкин!

  •   Saroy
  •  1854
  •  08.05.2018 16:09

Samsung Galaxy ёқилмай қолган ҳолатда нималар қилиш мумкин!

Баъзан Samsung Galaxy смартфонлари ёки планшетлари сабабсиз  ёқилмай қолади.  Android операцион тизими ишламай қолади, айниқса фойдаланувчиларда аввалдан ўрнатилган рут ҳуқуқ туфайли тез-тез муаммо пайдо бўлади. Қуйида бузилган аппаратни қандай  жонлаштириш мумкинлиги ҳақида гап боради.

Бунинг бир нечта усули бор ва энг оддийсидан бошлаймиз

1-усул: Қувватлантирувчи қурилма ҳамда  кабелни текширинг

Эҳтимол сизнинг Samsung смартфонингизнинг қуввати тугаган ва ёқилмаяпти. Сиз қувватлантирувчи қурилмани қўшдингиз лекин ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Биринчи навбатда бошқа гаджетдан қувватлантирувчи қурилмани олинг ва агар телефонингиз қувват ола бошласа, демак муаммо қувватлантиргичда. Кейин USB кабелини алмаштириш лозим, айнан нима бузилганини билиш учун.

2-усул: Samsungнинг техник мутахассисларидан масалаҳат

Samsungнинг техник мутахассислари маслаҳатига кўра, биз мобиль телефонни жуда тез тиклашнинг қуйидаги усулларини синаб кўришни таклиф этамиз.

  1. “Громкость вниз” ва "Включения" тугмачасини босиб ушлаб туринг.
  2. Уни 7-12 сония ушлаб туринг.
  3. Шундан кейин аппаратингиз ишлаб кетса, демак унинг ишида кенг тарқалган узилиш рўй берган.

Агар муаммо бартараф бўлмаса, бошқача йўл тутамиз.

3-усул: Кэшни тозалаймиз

 

Телефоннинг барча кэшини сақлайдиган хотира бўлимини форматлаймиз.

  1. “Громкость вверх” ва “Включения” тугмачасини телефонингизнинг модели ёзуви чиққунга қадар босиб туриб recovery га кирамиз
  2. қўшганингиздан кейин, громкостни тўғриловчи тугмачасидан фойдаланиб,  “Wipe cache partition” пункитини чиқарасиз, кейин қувват тугмачасини босинг.
  3. “Reboot system now” танлангни тугатганингиздан кейин қувватлантирувчи тугмачани босасиз.

Уриниш натижа бермадими? Қайта ёққанингиздан кейин қурилма рисолагидек ишламадими? Янада мураккаброқ усулга ўтамиз.

 

 

4-усул: Завод параметрларига тушириш


Барча маълумотлар, жумладан синхронлашмаган алоқалар, хабарлар, қўнғироқ рўйхати, телефон хотирасидаги иловалар маълумоти ва файллар ўчиб кетади. Хотира карта мундарижаси бутун қолади.

  1. Recovery га кирасиз, аппаратни “Громкость вверх” ва “Включения” тугмаларини қўшилган ҳолатда ушлаб турасиз.
  2. “Wipe data/factory reset” рўйхатини танланг ва қувватлагични босинг.
  3. Жараённи тугатганингиздан кейин “Reboot system now”ни танланг ва қурилманининг ёқилишини кутинг.

5-усул: ODN ёрдамида қайта прошивкалаш

 

Агар қурилманинг параметрларини туширгандан кейин ҳам  ишламадими, унда уни қайта прошивка қилишга уриниб кўринг. Бу ерда сизнинг смартфон моделига прошивка қидирамиз.  ODNни чиқарамиз шу кўрсатма бўйича Windows учун драйвер ўрнатамиз сўнгра йўриқномани ўқишга киришамиз.

 

  1. Қурилмани ёқилган ҳолатда “Громкость вниз” ва “Питание” ни босамиз, кейин овоз тепага тугмачасини босамиз.
  1. Телефонни компьютерга қўшамиз. “AP” қаршисидаги учта нуқтали клавишга босамиз ва md5 форматдаги прошивка файлини танлаймиз
  2. Бир дақиқадан кейин ёки кўпроқ,  “Start” тугмачаси фаоллашади. Уни босинг, ва кейин прошивка жараёни бошланади.
  3. Бир неча дақиқадан кейин гаджет автоматик тарзда юкланиши керак. Агар юклагич анимациясида ўралашиб қолдингизми, унда завод созлагични яна бир бор ташлаб кўринг.

6-усул: Samsung Galaxyни   сервис марказига олиб борамиз

Агар юқорида қўллаган бирорта ҳам усуллар иш бермаса ва телефонингиз ҳамон ёқилмаса, унда телефонингизни Samsung сервис марказига олиб боринг. У ерда камчилигини албатта топишади.

Сиз энди билиб олдингиз, агар Samsung Galaxy смартфони бузилиб қолса нима қилиш кераклигини. Биз эса умид қиламизки, бундай аҳволга ҳеч қачон тушмайсиз ва телефонингиз бузулмасдан сизга узоқ вақт хизматда бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!