Samsung Galaxy Z (2018) йилнинг энг яхши смартфони бўлади

Samsung Galaxy Z (2018) йилнинг энг яхши смартфони бўлади

Маълум бўлишича, 2018 йилда Samsung компанияси смартфон бозорига 3 та флагман смартфон моделлари – Galaxy S9, Galaxy S9+ ҳамда Galaxy Note 9'ни тақдим қилади. Улар техник имкониятларига кўра бозордаги энг яхши мобил воситаларидан бири бўлади. Дизайнига кўра мазкур смартфонлар орқа панелдаги бош камера ўрни билан бугунги "аждодлари"дан фарқланиб туради. Бироқ, инсайдерларнинг ёзишларича, бренд янги йилда Samsung Galaxy Z (2018) номли моделни ҳам тақдим қилади.

Science and Knowledge ресурсига кўра, 2018 йилда Samsung компанияси илғор флагманларидан ҳам устун янги смартфон моделини сотувга чиқаради. Бу модел жозибадор ташқи кўриниши, батамом ромсиз дисплейи, қўш сенсорли бош камераси, юз-қиёфа сканери, шу билан бирга Galaxy S9 ва Galaxy Note 9'да ҳам ўрнатиладиган дисплейдан ўрин олган бармоқ изи модули билан фарқланиб туради.

Журналистларнинг ёзишларича, Samsung Galaxy Z (2018) "ақлли телефони" 5,9 дюймли, 2960 га 1080 пикселли (QHD+), Super AMOLED матрицали экрани билан таъминланади.

Шунингдек, платформада 8 ядроли, частота тезлиги 2,8 ГГц бўлган Qualcomm Snapdragon 845 процессори ҳамда Adreno 630 видео-картаси, 6 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира ўрнатилади.

2 та модулли бош камеранинг ҳар бири 16 мегапикселли, ёруғлик тақсимлашга масъул мосламаси f/1.4 стандартли (ҳозирда энг илғор 1.6) сенсорларга эга бўлади. Олд камера учун 12 Мп аниқлигидаги камера модули танланган ва бу камера орқа фонни ғира-шира қилиб сурат олади.

Девайснинг аккумулятор сиғими ҳам ёмон эмас -- 3600 мА соат ва албатта тезкор қувват олади. Super Fast Charge функцияси уни бир соатда тўлиқ қувватлаш имконини беради.

Кореялик корпорация тақдим этиши кутилаётган девайс A-GPS, Bluetooth 5.0, Wi-Fi 802.11ad (янги стандарт), NFC ҳамда бошқа кўп модуллар билан таъминланади. Samsung Galaxy Z (2018) корпуси ҳимояланган бўлади ҳамда 20 Вт кучланишда токни ўтказади ва симсиз қувват олиш имконини беради.

Афтидан, ромдан батамом холи AMOLED-экран ва таассуротли дизайни билан Samsung флагмани айни пайтда ва кейинги йилда бозорнинг энг кўзга яқин смартфон модели бўлади. Galaxy Z (2018) моделининг янаги йилнинг август-сентябр ойида, яъни янги айфон тақдимотидан бир оз аввал тақдим қилиниши кутилмоқда. Унинг баҳоси ҳам чакки эмас -- $850 АҚШ доллари!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.