Samsung Galaxy Zero – тўлиқ ромсиз ва кучли смартфон

Samsung Galaxy Zero – тўлиқ ромсиз ва кучли смартфон

Galaxy S9 ва S9+ флагманлари бир ойдан сўнг MWC 2018 -- жаҳон мобил конгресси доирасида тақдим қилинади. Бироқ, чипест имкониятини ҳисобга олмаганда, бу смартфонлар жиҳатларига кўра миллионлаб мухлисларни хурсанд қилмаслиги мумкин. Боиси гаджетларда аввалги флагманлардаги каби қисман ромга эга бўлган экран қўлланилган, камера имкониятлари ҳам деярли ўзгармаган. Шу туфайли ҳам ишлаб чиқарувчи Samsung Galaxy Zero смартфонини бозорга тайёрламоқда. Бир гуруҳ профессионал дизайнерлар меҳнатининг бу "меваси" ғоятда таассуротли бўлиши мумкин.

Samsung Galaxy Zero дизайни ва жиҳатларига кўра бозорнинг олди девайсларидан бири бўлади. Тўлиқ ромсиз смартфоннинг камера модуллари ҳам қўш бўлади. Унинг дисплейдиа Synaptics компаниясининг виртуал кўринишдаги бармоқ изи сканери ҳам бўлади. Қолаверса, олд камерада юз-қиёфа учун Face ID сканери ҳам татбиқ қилинган. 2018 йилнинг январь ҳолатида ҳали бирор телефонда бу каби марказлашган илғор жиҳатлар мавжуд эмас.

Албатта, Samsung Galaxy Zero – жаҳон миқёсида миллионлаб инсонларнинг орзуси. Экспертларнинг фикрича, кейинги 2 йил орасида дунёнинг бошқа ишлаб чиқарувчилари ҳам худди шундай дизайндаги смартфонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўядилар.

Galaxy Zero смартфони 5,9 дюймли, ромдан бутунлай холи, Super AMOLED матрицали, томонлар нисбати 18,5:9 стандартли ва пиксел сиғими 2960 га 1440 пикселли (QHD+) экранга эга бўлади. Бу йилги флагманлар каби, бу девайс ҳам 8 ядроли, 2,8 ГГц частота тезлигига эга Qualcomm Snapdragon 845 процессори ва Adreno 630 видео-картаси билан таъминланади.

Девайснинг тезкор хотираси 4/6 ГБ ҳамда доимий хотираси 64/128 ГБ сиғимли бўлади. Қўш сенсорли 12 Мп аниқлигидаги камералар ва 8 мегапикселли бош камера барча учун мақбул келадиган суратлар олади. 3500 мА соат ток сиғими мавжуд аккумулятор батареяси Quick Charge 4.0 тезкор қувват олиш технологияси билан таъминланган бўлади.

Samsung корпорацияси йил охирига қадар Galaxy Zero моделини тақдим қилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.