Samsung ҳамёнбоп Galaxy J2 Pro (2018) смартфонини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  11759
  •  10.01.2018 11:45

Samsung ҳамёнбоп Galaxy J2 Pro (2018) смартфонини тақдим этди

Етакчи смартфонсозлар ҳозирда илғор инновацион технологияларга бой флагманлар яратиш борасида пойгага киришганлар. Шу билан бирга, улар кўпчилик харидорларнинг талаб ва истакларига мос келувчи ҳамёнбоп моделларни ҳам тақдим қилишда давом этишмоқда. Жумладан, Phonearena нашри хабарига кўра, Samsung компанияси арзон Galaxy J2 Pro (2018) моделини намойиш қилди. Афтидан, кореяликлар ҳамёнбоп смартфонлар бозорида хитойликлар билан рақобатга киришмоқчи, шекилли.

ЎҚИНГ: HomTom HT16 – атиги 47 долларлик қулай смартфонга буюртма беринг!

Табиийки, нархига яраша, 2018 йилги Galaxy J2 Pro смартфонининг хусусиятлари ҳам камтаргина. Корпуси пластикдан ишланган бўлиб, ҳозирча қора, кул ранг, тилларанг ва пушти рангларда тақдим этилмоқда.

Аммо унга Super AMOLED матрицали, диагонали 5 дюймга тенг экран ўрнатилиши – ҳамёнбоп смартфонларда кам учрайдиган янгилик. Дисплейнинг тасвир аниқлиги ҳам камтарона – 960х540 пикселли (qHD форматида).

Янги смартфоннинг асосий камераси якка модулли ва 8 мегапикселли. Олд камерани эса 5 мегапикселли сенсор билан жиҳозлашган. Қурилмада иккита SIM-карта тирқиши бор ва у тўртинчи авлод – 4G LTE  тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Мазкур смартфоннинг расмлари ва турли жиҳатлари борасида маълумотлар чиққанлиги тўғрисида яқинда ҳам ёзганмиз, фақат унда  модел номида «Pro» қўшимчаси йўқ эди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J2 (2018): жиҳат ва суратлари тарқалиб кетди

Samsung Galaxy J2 Pro (2018) смартфонининг техник хусусиятлари:

  • Дисплей: 5 дюймлик, 960х540 пикселли;
  • Процессор: 1,4 ГГц частотада ишловчи 4 ядроли Snapdragon 425;
  • Хотира: 1,5 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий + 256 ГБгача microSD картаси;
  • Камера: 8 Мп асосий ва 5 Мп олд камера;
  • Аккумулятор: 2600 мА/соат;
  • Операцион тизим: Android 7.0 Nougat;
  • Ўлчамлари: 144х72х8 мм; вазни – 153 г.

Хабарларга кўра, жанубий кореялик техногигантнинг 2018 йилги Galaxy J2 Pro моделига тахминан 140 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланади. Аммо унинг савдога чиқарилиш вақти ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: 2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!