Samsung ҳар дюймда 800 пикселли 7-авлод дисплейини тайёрламоқда

Samsung ҳар дюймда 800 пикселли 7-авлод дисплейини тайёрламоқда

Таҳлилларга кўра, Samsung компанияси OLED-дисплейли бозоридаги гаджетларнинг 95%ини шу турдаги матрицали дисплей билан таъминлайди. Жумладан, 2017 йилдан бошлаб iPhone 8 учун ҳам OLED экран панелларини етказиб бермоқда. UBI Research тадқиқотлар компаниясининг маълум қилишича, кореялик гигант айни пайтда бу рақобатда тўлиқ устунликка эриши учун 7-авлод (7G) инновацион матрицаларидан фойдаланган ҳолда, OLED-дисплей ишлаб чиқариш технологияси устида бош қотирмоқда.

Бу ерда гап 4K сиғимли, ҳар дюймида 800 пикселни сиғдира оладиган ўта юпқа OLED-панеллари ҳақида кетяпти. Samsung компанияси ҳатто Galaxy S8’да ҳам UHD-матрицали юқори технологияга эга экранни ўрнатиши ҳам мумкин эди. Бироқ компания бу гал “Infinity Display” номи билан кифояланди. Samsung Galaxy S8’нинг Super AMOLED матрицали дисплейининг сиғими деярли 3К, яъни 2960х1440 пикселни қамраб олади. Навбатдаги флагман девайс, мисол учун 5.5 дюймли бўлса, 4K сиғимли бўлади, яъни ҳар дюймида камида 801 пиксел белги сиғади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Samsung’нинг хитойлик рақиблари айни пайтда OLED панелларнинг 6-авлодини яратишга киришиб кетишган.

Шунингдек, жорий йилнинг 2-чорагидан бошлаб ишлаб чиқариладиган Samsung A4 смартфон туркумида ҳам юқори сиғимли панеллар татбиқ этилади. Samsung Display айни кунда телевизорлар учун 8-авлод OLED панелларни ишлаб чиқармоқда.

Инсайдерларнинг ёзишларича, Samsung Galaxy Note 8 фаблети 6,4 дюймли дисплей билан таъминланади. Унинг томонлар нисбати 18,5:9’га тенг бўлади ва у 4428 x 2160 пикселлар сиғими (ҳар дюймда 770 белги). Шу тахлит, илк 7-авлод AMOLED-панелларига эга смартфонлар 2018 йилдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!