Samsung Harman компаниясини 8 млрд долларга сотиб олади

Samsung Harman компаниясини 8 млрд долларга сотиб олади

Бугун Samsung NEWSROOM сайтида Жанубий Корея технология гиганти АҚШнинг Harman International Industries компанияси билан харид борасида ўзаро келишувга эришгани тўғрисидаги хабар эълон қилинди. Samsung АҚШнинг аудио/визуаль маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқарадиган фирмасини 8 миллиард долларга сотиб олади (ҳар бир акциянинг нархи 112 доллардан баҳоланган).

Harman International Industries фирмаси, шу билан бирга, автомобилларга мўлжалланган турли  технологик аудио тизимлар тайёрлаши билан ҳам яхши танилган. Harman назоратида остида 20 дан ортиқ брендлар жамланган бўлиб, улар орасида AKG Acoustics, AMX, Crown Audio, Harman/Kardon, Infinity, JBL, JBL Professional, Lexicon, Mark Levinson, Martin, Revel, Soundcraft ва Studer брендларини алоҳида қайд қилиш мумкин.

Келишув ҳар иккала компаниянинг директорлар кенгаши тарафидан маъқулланди ва 2017 йилнинг ўрталарида расмийлаштириш жараёни якунланиши маълум қилинган.