Samsung ҳимояланган Galaxy Tab Active 2 планшетини тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  1028
  •  17.06.2017 11:02

Samsung ҳимояланган Galaxy Tab Active 2 планшетини тайёрламоқда

Айни дамда Samsung компанияси ҳимояланган Galaxy Tab Active 2 планшетининг икки хил вариантини тайёрлашга киришган. Бу ҳақда SamMobile ресурси маълумот бермоқда.

Таъкидлаб ўтиш керакки, оригинал Galaxy Tab Active гаджети 2014 йили ишлаб чиқарилган. У бошланғич даражадаги техник хусусиятларга эга, шунингдек,  чангдан, сувдан ва зарбадан ҳимояланган эди.

Энди Samsung унинг «авлод»лари – SM-T390 ва SM-T395 белгили моделлар устида ишламоқда. Хабарга кўра, булардан биринчиси фақат Wi-Fi тармоғини, иккинчиси эса – LTE ва Wi-Fi тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Мазкур планшетлар дастлаб Европа ва Лотин Америкасида савдога қўйилади, кейин эса бошқа ҳудудларга ҳам чиқарилиши мумкин.