Samsung илғор ва арзон Galaxy J7 Max’ни тақдим қилди!

Samsung илғор ва арзон Galaxy J7 Max’ни тақдим қилди!

Жанубий кореялик Samsung Electronics корпорацияси Ҳиндистонда Galaxy J7 Max ҳамда Samsung Galaxy J7 Pro смартфонларини тақдим қилди. “J” туркумининг навбатдаги вакиллари ҳам бошқалари каби нисбатан ҳамёнбопдир. Galaxy J туркуми Ҳиндистонда энг яхши сотилгани учун ҳам компания янги гаджетни шу ерда намойиш қилишга қарор қилган.

Ўқинг: Samsung Galaxy J7 Pro: куннинг инновацион «кашфиёти»

Android 7.0 Nougat операцион бошқарувида ишлайдиган янги гаджетга 5,7 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплей, 8 ядроли, частота тезлиги 2,3 ГГц бўлган MediaTek Helio P20 процессори, Mali-T880 видеокартаси ҳамда секундига 300 Мбит ҳажмдаги маълумотни қайта ишлайдиган LTE Cat-6 модеми ўрнатилган. Гаджетдаги тезкор хотира сиғими 4 Гбайт, доимий хотира эса 32 Гбайт, шунингдек смартфондаги microSD бўлмачаси 128 гигабайтгача бўлган хотира картасини қўллаб-қувватлайди.

Бош камера учун f/1.7 апертурали, 13 мегапикселли матрицадан фойдаланилган. Яъни, бу Samsung’нинг флагманларида фойдаланиладиган объектив линзаси. Олд камерага ҳам 13 мегапикселли ва f/1.9 апертурали тасвир датчиги ўрнатилган.

Тўлиқ металл корпусли Galaxy J7 Max’да ҳам Galaxy J2 (2016)’га илғор жиҳат мавжуд — “Smart Glow”, яъни камера атрофини ўраб олган махсус чироқ хабарлардан огоҳлантиради.

Galaxy J7 Max 4G тармоғи, шунингдек алоқанинг GPS, Wi-Fi 802.11 b/g/n ҳамда Bluetooth 4.1 симсиз тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди, қувватини электр сиғими 3300 мА соат бўлган аккумулятордан олади. Девайс 2 та сим-картали ва бармоқ излари модулига ҳам эга.

Samsung Galaxy J7 Max фаблети жорий йилнинг 20 июнидан $280 доллар нархида сотувга чиқарилади.

Маълумот ўрнида: Samsung Electric Industries корпорацияси 1969 йилда Жанубий Кореяда ташкил этилган. Samsung Electronics бугун электроника, ярим ўтказгичлардан тортиб, “ақлли машина”ларгача ишлаб чиқармоқда. Компания 2009 йилдан бошлаб илк Android смартфонларини тайёрлай бошлаган. Бугунги кунда эса Samsung жаҳоннинг энг пешқадам смартфонсози саналади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.