Samsung, LG ва Vizio компанияларини телевизордаги энергия сарфини нотўғри кўрсатишда айблашди

Samsung, LG ва Vizio компанияларини телевизордаги энергия сарфини нотўғри кўрсатишда айблашди

АҚШнинг Табиий ресурсларни ҳимоя қилиш ташкилоти (NRDC) Samsung, LG ва Vizio каби йирик телевизор ишлаб чиқарувчиларини мазкур қурилмаларнинг энергия сарфини истеъмолчиларга нотўғри кўрсатишда айблади. Ташкилот томонидан эълон қилинган ҳисоботда юқоридаги фирмаларнинг телевизорлари синов режимида одатий фойдаланиш режимига қараганда камроқ энергия сарфлаши қайд этилган.

АҚШда ўтказилган мустақил тестлар шуни аниқладики, Samsung ва LG бренди остидаги юқори аниқликдаги телевизорлар синов вақтида нисбатан камроқ қувват сарфлайди, аммо одатий фойдаланиш пайтида энергия истеъмоли 45%гача кўтарилади. Бундан келиб чиқиб, телевизорнинг дастурий таъминотида синов билан боғлиқ параметрлар нотўғри белгиланганлигини айтиш мумкин.

Бундан ташқари, Samsung, LG ва Vizio телевизорларида завод параметрлари ўзгартирилганда, фойдаланувчини огоҳлантирмасдан қувватни тежаш режими ўчирилгани аниқланган. Натижада энергия сарфи кутилганидан икки баравар ортган.

Ҳозирча ташкилот томонидан келтирилган мазкур эътирозга, шунингдек, ташкилот томонидан ўтказилган синов натижаларига қарши юқоридаги компанияларнинг бирортаси изоҳ бермаган.