Samsung лидерининг қамалиши нега Кореяга қимматга тушади?

Samsung лидерининг қамалиши нега Кореяга қимматга тушади?

Samsung Жанубий Кореянинг №1-рақамли бренди ва энг йирик экспортёри. Смартфон, микрочип, газ ва микротўлқинли печлари, кир ювиш машиналари, юк кемалари, кўп қаватли уйлар, чангюткичлар, фармацевтика препаратлари, кондиционер ва бошқа кўплаб бош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, суғурта хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, кредит карталари чиқарувчи бундай йирик компания жаҳонда ҳам ноёб. Унинг баҳоси Корея иқтисодиётининг 15 фоизини ташкил қилади. Яъни, бир неча триллион АҚШ доллари дегани.

Янги ҳукумат мана шундай сердаромад компания раҳбарини аяб ўтирмади.

Мамлакатнинг собиқ раҳбари Пак Ин Хега 38 миллион доллар миқдоридаги пора беришдан ташқари Ли Жэёнга хориждаги бизнесларни яшириш ва молиявий жиноятларга қўл уриш, солиқлардан бўйин товлаш айбловлари қўйилган ва унга 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланган эди.

Айни пайтда Корея Республикасини бошқараётган президент Луна Же-ин ва сиёсий партия Samsung ва бошқа гигант корпорацияларга қарши "уруш" эълон қилган. Бироқ, кўпчилик кореяликлар наздида Samsung мамлакатни қашшоқлик гирдобидан олиб чиқиб, "Осиё йўлбарси"га айлантирган компания. Аксарият кореяликларнинг фикрича, бизнесда коррупция компаниялар хатоси учун эмас, амалдорларнинг компанияларга бўлган муносабати боис юзага келмоқда.

Аксарият эксперт ва бизнесменларнинг фикрича,  Ли Жэён — кореялик бизнесмен ва миллиардер, "Samsung Electronics компанияси вице-президентининг қамалиши нафақат Samsung, балки мамлакат нуфузи учун ҳам катта йўқотиш бўлиши мумкин. Samsung лидерининг қамалиши -- миллий йўқотиш ва у Кореяга қимматга тушади. Компания нуфузи мамлакат тақдирига бевосита боғлиқ", деб ёзади New York Times. Бу эса суд ҳукмини қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирча Ли Жэён Samsung'ни қамоқхонадан туриб бошқармоқда.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.