Samsung'ни янги телевизори америкаликларни ҳайратга солди

Samsung'ни янги телевизори америкаликларни ҳайратга солди

Меҳнаткаш Samsung сўнгги бир неча йиллардан бери янги авлод қимматбаҳо телевизорларини яратиш устида қизғин изланишлар олиб бораётган эди. Компания бу борадаги тадқиқотлари меваси бўлган MicroLED технологияси асосланган телевизорини Consumer Electronics Show 2018 кўргазмасида тақдим қилди.

“The Wall” деб ном олган бу гаджет, компаниянинг маълум қилишича, жаҳондаги биринчи MicroLED модулларига асосланган 146 дюймли телевизор. Бу девайс экрани бугунгача фойдаланилган LED лампаларидан ҳам кичик бўлган, жажжи диодлардан таркиб топган.

The Wall MicroLED TV технологияси
Samsung қимматбаҳо телевизорлари савдосидаги етакчиликни сақлаб қолиш учун ҳам ушбу ишланмани тақдим қилди. Компания энди OLED экранга эга телевизорларни ишлаб чиқармоқчи эмас. Айтиш жоизки, ҳар иккала технологияда ҳам светодиодли намойишга асосланади. Яъни, бу диодларнинг ўзи зарур ёруғликни ишлаб чиқаради ва остки ёритиш тизимига ҳожат йўқ.

Шу билан бирга, MicroLED экран панелларида тасвир намойиши, жумладан ранглар ўртасидаги қарама-қаршилик сифати OLED экранларники билан бир хил бўлса ҳам, бу панеллар OLED экранларга қараганда жуда ҳам юпқа. The Wall телевизори ромдан холи бўлгани боис, унинг ҳажмини ўзгартириш ҳамда турли шароитларда фойдаланиш мумкин.

Samsung’ниг The Wall телевизори модулли, яъни ўз шаклини ўзгартира оладиган жаҳондаги илк телевизор. MicroLED панеллари ёрдамида уни хоҳлага ўлчамга келтириш мумкин. Шу билан бирга, телевизорнинг ранг гаммаси, ранг-тасвир сиғими ҳамда тим-қора тус узатиш даражаси жуда юқори.

Компания ҳозирча MicroLED телевизорининг нарх-навосини маълум қилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!