Samsung'нинг энг яхши 5 та смартфони: жиҳат ва "Малика"даги нархи

Samsung'нинг энг яхши 5 та смартфони: жиҳат ва

Экспертлар томонидан Samsung компанияси шу вақтга ишлаб чиқарган ва кенг миқёсда сотган энг яхши мобил алоқа воситалари рейтингини ишлаб чиқишди. Қуйида улар тўғрисида маълумот берамиз. Маълумотлар моделларнинг энг сўнгги талқинларига дахлдор.

Рейтингда биринчи ўринни 2016 йилнинг энг яхши мобил алоқа воситаси деб тан олинган Samsung Galaxy S7 Edge эгаллади.

Дисплей ва экран: 5.5 дюй, QHD-сиғим, SuperAMOLED матрица, Always On функцияси, Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси;
Оператив хотира: 4 ГБ;
Доимий хотира: 32/64 ГБ, қўшимча хотира бўлмачаси 200 ГБ.гача;
Процессор: 8 ядроли, частота тезлиги 1.8 ГГц бўлган Exynos 8890, MALI T880 MP12 видеокарта (баъзи минтақаларда Qualcomm Snapdragon 820);
Олд камера: 5 мегапикселли, фоточақноқ (экран шу вазифани бажаради);
Бош камера: 12 мегапикселли, дуал пиксель ва автофокус тизимлари, фоточақноқ, 4К видео ёза олади;
Аккумулятор: Li-Ion 3600 мА соат, қувватни тежаш ва тезкор қувватлаш технологиялари. 3G алоқа тармоғида 27 соатгача мулоқот;
"Малика"даги нархи: 3 915 000 сўм (Galaxy S7 Edge blue).


Энг яхши смартфонлар рейтингида ишбилармонлар синфига мўлжалланган ва яхши камерали Samsung А5 2-ўринни эгаллаган.

Дисплей ва экран: 5.2 дюйм, SuperAMOLED, FullHD (424 ppi);
Оператив хотира: 3 ГБ;
Доимий хотира: 32 ГБ + microSD;
Процессор: Exynos 7880 (саккиз ядроли);
Олд камера: 16 (f=1.9);
Бош камера: 16 МП (f=1.9);
Аккумулятор: 3000 мА/c;
"Малика"даги нархи: 2 750 000 сўм.


Учинчи ўринга ўрта нарх смартфонларидан бир оз қиммат ва флагманлардан бир қадам орқада бўлган Galaxy A7 смартфони муносиб кўрилган. Ундаги видео карта бир оз орқада. Шу боис, гаджет "оғир" ўйин ихлосмандларига у қадар тўғри келмайди.

Дисплей ва экран: 5.7 дюйм, SuperAMOLED, FullHD, 386 ppi, ёруғликни автоматик созлаш, Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси, AlwaysOn фаол дисплейи;
Оператив хотира: 3 ГБ;
Доимий хотира: 32 ГБ;
Процессор: Exynos 7880, 8 ядро, 1.9 ГГц (Cortex A53), Mali-T830MP3 график-тасвир процессори;
Олд камера: 16 мегапикселли (f/1.9), юз тасвири (кўз, тери ранги, юз туси)ни яхшилайдиган функция;
Бош камера: 16 мегапикселли (f/1.9), светодиодли фоточақноқ, автофокус;
Аккумулятор: Li-Ion 3600 мА соат, тезкор қувватлаш;
"Малика"даги нархи: 3 015 000 сўм.

Тўртинчи ўринда бошлнағич нархли Samsung Galaxy C5 смартфони турибди.

Дисплей ва экран: 5.2 дюйм, SuperAMOLED, FullHD;
Оператив хотира: 4 ГБ;
Доимий хотира: 32/64 ГБ;
Процессор: Qualcomm Snapdragon 617;
Олд камера: 8 Мп;
Бош камера: 16 Мп;
Аккумулятор: 2600 мА соат;
"Малика"даги нархи: буюртмага $335 АҚШ долларидан олиб келинади.

Энг пешқадам "бешлик"дан илк ромсиз Galaxy S8 флагмани ўрин олган.

Дисплей ва экран: 5,8 дюймли, Super AMOLED, WQHD+ (2960×1440) пикселли, “Always on Display” (мунтазам фаол дисплей);
Оператив хотира: Qualcomm Snapdragon 835/ Samsung Exynos 8895;
Доимий хотира: 64 ГБ;
Процессор: 4 ГБ;
Олд камера: 8 мегапикселли;
Бош камера: 12 мегапикселли;
Аккумулятор: 3000 мА соат, тезкор қувват олиш технологияси;
"Малика"даги нархи: 5 260 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Samsung смартфон сотишда жаҳоннинг энг пешқадам ишлаб чиқарувчиси. Ундан кейинги ўринда ҳозирча Huawei, сўнг Apple компаниялари турибди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.