Samsung’нинг йиғиладиган смартфони рендерларда пайдо бўлди

Samsung’нинг йиғиладиган смартфони рендерларда пайдо бўлди

Samsung компаниясининг йиғиладиган форм-фактордаги смартфон устида ишлаётгани борасида бир неча йилдан бери турли миш-мишлар юрибди. Бу гал эса Sammobile нашрида яна Жанубий Корея гигантининг тахминларга кўра Project Valley (иккинчи номи Galaxy X) деган йиғиладиган смартфонига қарашли рендерлар эълон қилинди.

samsung-galaxy-x-patent-02-720x357

Samsung’нинг сўнгги патентлариларидан бирида смартфонни йиғишга хизмат қиладиган механизм батафсил таърифланган. Патентда кўрсатилганидек, Project Valley ёки Galaxy X корпусининг ўртасига телефонни букишга ёрдам берадиган махсус механизм ўрнатилади. Бундан ташқари, мазкур смартфон телефоннинг ҳолатига қараб ўзгарадиган интерфейсга эга бўлиши ҳам тахмин қилинмоқда.

samsung-galaxy-x-patent-04-720x368

Ҳозирча Galaxy X қачон намойиш этилиши номаълум. Аммо тақдимот 2017 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!