Samsung'нинг кейинги қўш камерали смартфони: жиҳатлари ва нархи

Samsung'нинг кейинги қўш камерали смартфони: жиҳатлари ва нархи

Samsung компаниясининг бош камераси қўш сенсорли бўлган илк смартфони Galaxy Note 8 флагмани бўлди. Кореялик гигант бугунги трендни ҳисобга олиб, ўзининг ўрта нархли гаджетларини ҳам қўш сенсор билан сийламоқда. Жумладан, Таиландда бош камерасига 2 та сенсор ўрнатилган Samsung Galaxy J7+ смартфони аниқланди.

Дизайнига кўра, Samsung Galaxy J7+ стандарт Galaxy J7 (2017)'дан бир оз фарқ қилади. Аппарат 5.5 дюймли Full HD сиғим ва Super AMOLED матрицали дисплейга эга бўлган. Корпус тўлиқ металлдан ишланган бўлса ҳам, қуйи ва юқори қисмда пластик улоқлардан фойдаланилган.

Galaxy J7 Plus'да 8 ядроли. частота тезлиги 2.39 ГГц бўлган  Exynos 7870 процессори, 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

Орқа камерада оптик линза ҳажми f/1,7 бўлган 13 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли ёрдамчи модулдан фойдаланилган. Бу модуллар бош камерага орқа фонни ғира-шира қилиб суратга олиш имконини беради. Селфи камера ҳам чакки эмас -- 16 мегапикселли ва f/1,9 диафрагмали. Samsung Galaxy J7+ смартфони Android 7.1.1 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади ва уни Oreo'га янгилаш мумкин.


Galaxy J7 Plus'даги аккумулятор батареяси 3000 мА·соат электр токи сиғимига эга бўлади. Ниҳоят, ўрта нархли смартфон туркуми ҳам Bixby овозли ёрдамчи тизими билан таъминланади. Баъзи манбаалар девайснинг фойдаланувчи қиёфасини таниш функциясига эга бўлишини ҳам ёзишмоқда.

Смартфоннинг 1 -- 6 сентябрда Берлин (Германия)да ўтадиган IFA 2017 технологиялар кўргазмасида тақдим қилиниши кутилмоқда. Смартфон жорий йилнинг қишида 370 АҚШ долларидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Galaxy J7

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.