Samsung’нинг ўртача смартфонлари ҳам Bluetooth 5.0’ни қўллаб-қувватлайди

Samsung’нинг ўртача смартфонлари ҳам Bluetooth 5.0’ни қўллаб-қувватлайди

Bluetooth Special Interest Group (Bluetooth SIG) ташкилотига сертификатлаш учун Samsung компанияси томонидан ишланган Exynos 7885 русумли янги мобил процессор келиб тушган. Бу ҳақда GSMArena нашри хабар бермоқда.

Exynos 7885 чипи кореялик гигантнинг Galaxy A5 (2018) ҳамда Galaxy A7 (2018) русумли смартфонларида қўлланади.

Bluetooth SIG ташкилотидаги маълумотларга қараганда, Exynos 7885 процессори Bluetooth 5.0 технологиясини қўллаб-қувватлайди. Мазкур стандартнинг Bluetooth 4.2’дан асосий фарқлари – маълумот узатиш тезлигининг икки карра ҳамда Low Energy (LE) режимида амал қилиш радиусининг тўрт карра юқорилиги ҳисобланади. Булардан ташқари, Bluetooth 5.0’да битта модулга бир вақтнинг ўзида амалга ошириш мумкин бўлган уланишлар сони саккиз каррага оширилган.

Шу тариқа, Exynos 7885 процессорининг чиқиши билан ўрта нарх тоифасидаги Samsung Galaxy смартфонлари Bluetooth 5.0 стандартини қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Айни дамда эса кореялик ушбу ишлаб чиқарувчининг фақат флагманлари, жумладан, Galaxy S8 ва Galaxy Note 8 моделлари ушбу стандартда ишлай олади.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: тақдим этилмаган Galaxy A5 (2018) ва Galaxy A7 (2018) суратлари ҳамда видеоси чиқди

Инсайдерлар тарқатган маълумотларга кўра, Exynos 7885 процессори 2,1 ГГц.гача частотада ишловчи саккизта ядро ҳамда Mali-G71 график тезлатгичини ўз ичига олади. Ушбу чип базасида ишлайдиган қурилмалар келгуси йилнинг биринчи чорагида пайдо бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.