Samsung’нинг қўш экранли флагман «раскладушка»сини видеода батафсил томоша қилинг!

Samsung’нинг қўш экранли флагман «раскладушка»сини видеода батафсил томоша қилинг!

Жанубий кореялик гигантнинг буклама Android-смартфони – Samsung W2018 видеоси интернетда тарқатиб юборилди. Шунингдек, унинг тақдимот санаси ҳам маълум, дея хабар бермоқда PhoneArena нашри.

ЎҚИНГ: Apple «раскладушка» iPhone чиқармоқчи, аммо Samsung’дан чўчияпти

Эълон қилинган видеода смартфон ҳар томонлама батафсил кўрсатилган. Марҳамат, ўзингиз томоша қилинг:

Тахминларга кўра, W2018 модели Snapdragon 835 процессорига эга бўлади, унинг тезкор/доимий хотираси ҳажми эса 6/64 гигабайтга тенг. Смартфонда ҳар бири 4,2 дюймлик иккита AMOLED-дисплей мавжуд. Асосий камераси 12, селфи-камераси эса 5 мегапикселли.

Видеога кўра, флагман «раскладушка»нинг исталган экранини тегиниш орқали «уйғотиш» мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон буклама смартфон прототипини яратибди!

Шу тариқа, агарда сиз ҳам кўпчилик қатори илғор «раскладушка»-смартфонни кутаётган бўлсангиз, бунга оз қолганини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Samsung W2018 модели тез орада, аниқроғи – 1 декабрдаёқ тақдим этилади. Аммо у фақат Хитойдагина савдога чиқарилади. Ҳар ҳолда, биринчи босқичда уни фақат «Осмон ости салтанати» бозоригагина тақдим этаётир. Лекин AliExpress орқали буюртма бериш имкони ҳамиша мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress ва бошқа онлайн дўконлардан харид учун зўр имконият!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.