Samsung’нинг шовқинсиз тақдимоти: Galaxy Tab A (2017) планшети!

  •   DiMaX
  •  1340
  •  08.09.2017 17:45

Samsung’нинг шовқинсиз тақдимоти: Galaxy Tab A (2017) планшети!

Жанубий Кореялик гигант ортиқча шов-шув кўтармаган ҳолда, бу йилги Galaxy Tab A туркумидаги илк планшетини ишлаб чиқарди. Galaxy Tab A 8.0 (2017) деб номланган бу модел аллақачон Вьетнамда савдога чиқарилган. Компания сайтининг вьетнамча талқинида у ҳақдаги маълумотлар берилган.

Samsung Galaxy Tab A 8.0 (2017) металл корпусли бўлиб, диагонали 8 дюймга тенг TFT-дисплейи WXGA сифатли (1280 х 800 пикселли)дир. Унинг асосий камераси 8, олд камераси эса 5 мегапикселли суратлар олади.

Планшет тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 425 процессори базасида ишлайди. Тезкор ва доимий хотираси тегишлича 2 ҳамда 16 гигабайт ҳажмга эга. Шунингдек, 256 гигабайтгача сиғимли, microSD форматидаги карта қўйиш орқали гаджет хотирасини кенгайтириш имкони мавжуд.

Девайснинг аккумулятори 5000 мА/соат сиғимли бўлиб, ўзи Android 7.1 Nougat операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. У симсиз алоқанинг 4G LTE (опционал тарзда), Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS ҳамда ГЛОНАСС интерфейсларини қўллаб-қувватлайди.

Samsung Galaxy Tab A 8.0 (2017) планшетининг уяли алоқани қўллаб-қувватловчи версияси 285 АҚШ доллари нархида сотувга қўйилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!