Samsung’нинг сунъий идрокли одамсимон роботи деярли тайёр!

  •   DiMaX
  •  1172
  •  23.02.2018 12:13

Samsung’нинг сунъий идрокли одамсимон роботи деярли тайёр!

Жанубий кореялик техногигант ўтган йили Saram савдо белгисини рўйхатдан ўтказган эди. Business Korea нашрининг хабар беришича, Samsung Electronics мазкур лойиҳа доирасида сунъий онг тизимига эга бўлган одамсимон робот тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Агар инсайдерлар берган маълумотлар тўғри бўлса, Saram – қандайдир сунъий идрок тизими татбиқ этилган, юкларни кўтариш ва ташишга мўлжалланган гуманоид-робот бўлади. Қизиқ савол туғилади: «қора иш»ларни қиладиган роботга сунъий онг нимага керак экан ўзи?

Нима бўлганда ҳам, Saram роботлари истеъмолчилар учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот бўлмайди, уларни саноат соҳасида қўллашади. Шунингдек, Samsung уларни савдога ҳам чиқармайди, зеро, компания бу роботларни ўз эҳтиёжлари йўлида яратяпти.

Яна бир тахминга кўра, Saram қандайдир синов платформаси сифатида қўлланади. Samsung мазкур лойиҳа доирасида истеъмолчиларга мўлжалланган гуманоид-роботлар яратишга асқотадиган технологияларни ишлаб чиқади.

ЎҚИНГ: Таниқли футуролог Рэй Курцвейл 2099 йилгача кутилаётган технологияларни айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.