Samsung'нинг хушхабари эксперт ва оддий фойдаланувчиларни ҳайратга солди

Samsung'нинг хушхабари эксперт ва оддий фойдаланувчиларни ҳайратга солди

Samsung 5 декабрда планшет ва смартфонларга мўлжалланган eUFS стандартидаги 512 Гб сиғимли қўшимча хотира карталарини кейинги йилдан оммавий ишлаб чиқарилишини эълон қилди. Эксперт ва оддий фойдаланувчилар ҳам бу эълондан ҳайратда. Кўпчиликнинг фикрича, фавқулодда йирик хотирага эга хотира карталаридан биринчилардан бўлиб кореялик ишлаб ишлаб чиқарувчининг смартфонларида фойдаланилиши мумкин.

Компаниянинг маълум қилишича, 2 йил давом этган илмий изланишлар натижасида гаджетларга мўлжалланган доимий хотира сиғими, ниҳоят 2 баробарга оширилган.

Samsung расман хабар тарқатишича, янги хотира флешкаси энг йирик хотира, юқори даражали самарадор фаолият ҳамда кам қувват истеъмол қилиши билан рақибларидан яққол устун бўлади.

Шу билан бирга, 512 гигабайтли хотира картасининг ҳажми аввалгиси. яъни 256 Гб чип модулиникидан фарқ қилмайди. Ишлаб чиқарувчи мана шу жажжи қурилмага 8 та 64-қатламли V-NAND микросхемасини ўрнатишга муваффақ бўлган.

Бу хотира картасининг маълумотни ўқиш тезлиги секундига 860 МБ.ни, шунингдек маълумот ёзиш тезлиги секундига 255 МБ.ни ташкил қилади. Мисол учун, бу хотира картасига 5 гигабайтли, FullHD аниқлигидаги видеони бор-йўғи 6 секундда ёзиш мумкин. 512 ГБ сиғимли хотира картасига 3840х2160 сиғимли, ҳар бири 10 дақиқалик 130 та ролик сиғади. Таққослаб кўришингиз учун айтамиз, 64 Гб доимий хотирага эга замонавий смартфонларга худди шундай роликлардан фақат 13 таси сиғади.

Бундан ташқари, янги хотира модулидаги юқори самарадорлик натижасида у ҳар қандай "нозик" ёки талабчан иловани ҳам қўллаб-қувватлайди. Samsung 2018 йилдан бошлаб 256 Гб ва 512 Гб сиғимли доимий хотира модулларини оммавий ишлаб чиқаради ва смартфонларида ўрната бошлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.