Samsung “Notebook 7 Spin” сенсор экранли ноутбукларни сотувга чиқаради

Samsung “Notebook 7 Spin” сенсор экранли ноутбукларни сотувга чиқаради

Жанубий кореялик ахборот технологиялари ишлаб чиқарувчиси Samsung бугун Notebook 7 Spin туркумида икки янги – 13 ҳамда 15.6 дюймли сенсор дисплейли ноутбукларни тақдим қилди.

Ҳар иккала ноутбукнинг экранлари 360 градусга қайрила олиш хусусиятига эга. Ноутбукларда Intel Core i5 ва Core i7, 1 процессорлари жорий қилинган. Уларда 12 ГБ тезкор хотира ҳамда 1 ТБ маълумот сиғимига эга доимий ички хотира мавжуд. Шунингдек, бу маълумот сиғимини қурилмага қўшимча қаттиқ диск ўрнатиб, кенгайтириш ҳам мумкин.

13 дюймли дисплейга эга Notebook 7 Spin лаптопи тезкор қувват олиш тизимига эга бўлиб, 100 дақиқада тўла қувват олиб бўлади. Унинг 15.6 дюймли моделининг қувват тоши – аккумулятори эса 30 дақиқада тўлиқ қувват олиш имкони билан таъминланган. Уни 20 дақиқа қувватлаб, автоном режимда 2 соат бемалол фойдаланиш мумкин.

Notebook 7 Spin экранларининг сиғими FullHD бўлиб, HDR режимини қўллаб-қувватлайди. Улардан сенсор дисплейли ноутбук, видео кўриш ҳамда планшет шаклидаги режимларда фойдаланиш мумкин. Клавиатурада орқа фон чироқларидан фойдаланилган.

Ҳар иккала ноутбук шу ҳафтада АҚШ ахборот технологиялари бозорига $799 доллар баҳосида сотувга чиқарилади.