Samsung паролларни тиклашнинг доҳиёна усулини топди: кафт сканерини қарши оламиз!

Samsung паролларни тиклашнинг доҳиёна усулини топди: кафт сканерини қарши оламиз!

Гарчи жанубий кореялик техногигантнинг флагман смартфонлари шахсни аниқлаш усулларининг сони бўйича бозордаги қурилмалар орасида етакчи бўлса-да, Samsung бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. У энди кафт чизиқларини сканерлаш орқали фойдаланувчи шахсини аниқлаш усули устида ишламоқда, деб ёзади AndroidInsider нашри.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти расмий сайтидаги материалларга кўра, Сеулда янги усулни смартфонларга татбиқ этиш борасида изланиш олиб борилмоқда. Қуйидаги сурат ҳам бунинг бир исботидир:

Хабарга кўра, кафтдаги чизиқларга қараб фойдаланувчининг шахсини аниқлаш усули смартфонни блокдан чиқаришда етакчи усул сифатида жорий этилмайди. Қурилманинг асосий камераси ҳамда «ақлли» алгоритмларга таянувчи мазкур технология фақат эсдан чиқарилган паролларни тиклашдагина қўлланади. Шу тариқа, паролни тиклашни сўраётган кишининг шунчаки тасодифан ёки ғараз ният билан смартфонни қўлга киритган шахс эмас, балки унинг ҳақиқий эгаси эканлиги аниқланади.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Агарда кафт сканери технологияси амалда қўлланадиган бўлса, у энди Samsung’нинг нафақат флагманларида, балки ҳатто ҳамёнбоп смартфонларида ҳам жорий этилиши мумкин. Зеро, таннархига таъсир этишини ҳисобга олиб, компания ҳозирда бундай қурилмаларни бармоқ изи сканери билан таъминламаяпти. Юқорида таърифланган усул эса қўшимча датчиклар ўрнатмаган ҳолда смартфондаги шахсий маълумотларнинг дахлсизлигини таъминлашга имкон беради.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9 ва S9+ тақдимотига оз қолди, кутилмаган тафсилотлар билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.