Samsung премиум смартфон-«раскладушка»ни тақдим қилди

Samsung премиум смартфон-«раскладушка»ни тақдим қилди

Samsung компанияси томонидан янги ва қимматбаҳо туркумга кирувчи, «раскладушка» шаклидаги W2018 смартфони тақдим қилинди.

Аппаратнинг 2 та, ҳар бири 4,2 дюймли AMOLED-экранлари бор. Бу экранларнинг пиксел сиғими Full HD. Смартфонга 8 ядроли, жаҳоннинг илғор Snapdragon 835 процессори, 6 ГБ оператив хотира ҳамда 64 ёки 256 гигабайтли (талқинидан келиб чиқиб) доимий хотира ўрнатилган.

"Ақлли телефон" аккумуляторининг электр токи сиғими 2 300 мА соат ва уни USB-C порти ёрдамида қувватлаш мумкин. W2018 смартфони Android 7.1.1 операцион тизимининг Samsung Experience 8.5 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади. Шунингдек, девайс Bixby виртуал ёрдамчисини қўллаб-қувватлайди ва бунинг учун унинг корпусида махсус тугмача мавжуд.

Мобил қурилмада 12 мегапикселли бош камера мавжуд. Бу бош камера ноёб хусусиятга эга: у ёруғлик тақсимловчи мослама яъни диафрагма ҳажмини заруратдан келиб чиқиб, f/1,5 дан f/2,4 гача катталаштира олади. Бу эса ёруғлик кам шароитда ҳам яхши сурат олиш учун хизмат қилади. Шу билан бирга, девайснинг олд камерасининг сиғими 5 МП.

Samsung W2018 янги йил бошида сотувга чиқарилади. Унинг энг арзони 2 500 АҚШ долларидан сотилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!