Samsung сайтида буклама Galaxy X «кўринди»

  •   DiMaX
  •  599
  •  21.11.2017 11:10

Samsung сайтида буклама Galaxy X «кўринди»

Кореялик смартфонсознинг букланувчи смартфони – Galaxy X кодли номи остидаги қурилма кеча ишлаб чиқарувчининг расмий қўллаб-қувватлаш сайтида пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Букилувчан Samsung Galaxy X ҳақиқий эксклюзив бўлади

Қўллаб-қувватлаш саҳифасида SM-G888N0 модел рақамига эга смартфонни қўллаб-қувватлаш ҳақида эсланади. Жанубий Корея учун ишлаб чиқариладиган Samsung Galaxy X айни шундай рақамга эга бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ ушбу модел Жанубий Кореянинг Миллий алоқа агентлигида, Bluetooth SIG ҳамда WiFi Alliance ташкилотларида сертификациядан ўтган.

Аммо Galaxy X биратўла букланувчи дисплейга эга бўладими, ёки Samsung бу гаджетини иккита экранли қиладими – буниси ҳозирча номаълум. Мазкур девайс 2018 йилнинг бошида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy X: қўш экранли буклама смартфон яқинда тақдим этилади

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.